Италияда ғижимланмайдиган эркаклар кўйлаги ишлаб чиқарилади

Италияда ғижимланмайдиган эркаклар кўйлаги ишлаб чиқарилади

Италиянинг Boggi Milano бренди пахта матосидан дазмол қилиш шарт бўлмаган эркаклар кўйлагини ишлаб чиқара бошлади. Бу ҳақда Esquire хабар беради.

Маълум қилинишича, Ultimate Non Iron технологияси ўзида ювилганда пайдо бўлиши мумкин бўлган ғижимланишнинг олдини оладиган ултра-ясси мустаҳкамловчи лентани ўзида мужассам этади.

Бошқа технологиялардан фарқли равишда Boggi Milano фақатгина мато эмас, балки кийимга тўлиқ ишлов берган. Шу сабаб ҳам мато тез ғижимланмайди ва ювилганидан кейин дазмол қилишга ҳожат бўлмайди. Матонинг кийиш осон ва тартибли кўринишга эга бўлишга ҳисса қўшувчи пахта толасидан бўлгани эса уни «парвариш» қилишни енгиллаштиради.

Бренд коллекциясидан икки хил бичимли оқ ва ҳаворанг моделлар ўрин олган, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!