Италия аэропортида 41 нафар сайёҳ қўлга олинди

Италия аэропортида 41 нафар сайёҳ қўлга олинди

Полиция Сардиниядаги қум ва чиғаноқларни мусодара қилганидан кейин ўнлаб сайёҳлар жаримага тортилди.

Италия гвардиясининг хабарига кўра, мамлакатдаги машҳур пляжлардан қум ва чиғаноқларни ўғирлаганлиги учун 41 киши жаримага тортилган. Аниқлик киритилишича, Италия оролининг оқ қумлари қонун билан муҳофаза қилинади ва уни ўғирлаганлар катта миқдорда жаримага тортилади ва баъзан қамоқ жазосига ҳукм қилинади.

Жарималар 500 дан 3000 еврогача. Таъкидланишича, бу йил Сардинияда сайёҳлар сони сезиларли даражада камайганига қарамай, қоидабузарлардан 100 килограммдан ортиқ табиий сувенирлар олиб қўйилган.

Нашрда айтиб ўтилганидек, қоидабузарларни ушлаш учун полиция Италиянинг Сардиния шимоли-шарқидаги Олбия шаҳри аэропортида жўнаб кетаётган саёҳатчиларни мунтазам равишда текширувдан ўтказган ва шунингдек, оролдан қум сотадиган турли сайтларда шубҳали эълонларни текширган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!