Истанбулдаги фожиада Ўзбекистонлик аёл вафот этди
Жорий йилинг 16 февраль куни Истанбулнинг Шиле-Пендик автомагистраль йўлида ҳаракатланиб кетаётган автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида автоҳалокат юзага келган.
ЙТҲ жойида Ўзбекистон фуқароси 03.03.1983 йилда Сирдарё вилояти Бахт шаҳрида туғилган АТАБАЕВА МАНЗУРА АБДУХАМИТОВНА ҳам бўлганлиги маълум бўлди.
Фуқаромиз тезкор равишда шифохонага олиб борилганлиги ва кўрсатилган муолажаларга қарамасдан олинган тан жароҳатлар туфайли вафот этгани маълум бўлди.
Фуқаронинг таниганлар ёки яқинлар зудлик билан Бош консулхонанинг қуйидаги алоқа воситаларига мурожаат қилишингизни сўраб қоламиз.
Тел: +90(212)3232037; +90(212)3232039
Электрон почта: узбекcонсул@yahoo.com
Телеграм: @uzbconsulate
Марҳумнинг яқинларига сабр ва чуқур таъзия билдирамиз.