Исроилнинг яна бир вазири истеъфога чиқиши билан таҳдид қилди

Исроилнинг яна бир вазири истеъфога чиқиши билан таҳдид қилди

Исроилнинг таълим вазири ва Яҳудийлар уйи партияси раҳбари Нафтали Беннет Авигдор Либерман истеъфоси ҳақидаги ҳужжатни тақдим қилганидан кейин Мудофаа вазири тайинланмаса, партияси Исроил ҳукуматидан чиқиши билан таҳдид қилди.

Иеруссалим пост газетасининг сайтида Яҳудийлар уйи партияси вакилларининг сўзи келтирилади: “Агар Нафтали Беннет мудофаа вазири бўлмаса, у ҳолда партия ҳукумат тузилмасидан чиқиб кетади”.

Исроил расмий ОАВ Ликуд партияси раҳбарлари Нетаняҳу тез орада мудофаа вазирини тайинлаши ҳақида хабар берганини айтди.

Исроил мудофаа вазири Авигдор Либерман кеча ҳукуматнинг Ҳамасга кўнгилчанглик билан муносабатда бўлишда айблаб, истеъфога чиққанини эълон қилган эди.

Исроил ҳукуматида Исроил уйимиз партияси чиқиб кетганидан сўнг 5 та партия қолди. Улар Ликуд партиясидан ташқари Беннет бошчилигидаги “Яҳудийлар уйи”, Ички ишлар вазири Ариеҳ Дери бошчилигидаги “Шас”, Молия вазири Моше Каҳлон бошчилигидаги “Ҳаммамиз” ва Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Лейтсман раислигида “Яҳудут Тора” партиялари.

Агарда Яҳудийлар уйи партияси ҳам истеъфога чиқса, ҳукумат парламентдаги кўпчиликни йўқотиб, истеъфога чиқиши мумкин.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!