Исроил ва ХАМАС Ғазода уч кунлик сулҳ бўйича келишувга эришди

Исроил ва ХАМАС Ғазода уч кунлик сулҳ бўйича келишувга эришди

Исроил ва Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати Ғазо секторида уч кунлик сулҳ ўрнатиш ва Исроил қамоқхоналарида сақланаётган тенг миқдордаги Фаластин фуқаролари эвазига жангарилар томонидан гаровга олинган 50 кишини алмашишга келишиб олди. Бу ҳақда Al Arabiya ва Al Hadath телеканаллари манбалари хабар берди.

Al Arabiya ва Al Hadath телеканалларининг ёзишича, можаро томонлари ўртасидаги келишув Ғазо секторида уч кунлик сулҳни ўз ичига олади. Бундан ташқари, Исроил Фаластин анклавига "БМТ назорати остида чекланган миқдордаги ёқилғи" жўнатилишини маъқуллади.

Манбаларнинг қўшимча қилишича, АҚШ расмийлари Исроилга келишувга рози бўлиши учун босим ўтказмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!