Исроил ва ҲАМАС вақтинчалик сулҳ тузди, сабаби...

Исроил ва ҲАМАС вақтинчалик сулҳ тузди, сабаби...

Исроил армияси ва Фаластиндаги ҲАМАС гуруҳи болаларни полиомиелитга қарши эмлаш учун Ғазо секторидаги учта алоҳида участкада жангларни уч кунга тўхтатишга келишиб олди, деб хабар берди Reuters Жаҳон соғлиқни ЖССТ таъкидлашича, зарур ҳолларда томонлар ҳар бир тумандаги танаффусларни тўрт кунгача узайтиришга келишиб олган.сақлаш ташкилоти (ЖССТ) вакилига таяниб.

Эмлаш кампанияси 1 сентябрдан бошланади. Биринчи босқичда 640 минг болани қамраб олиш режалаштирилган. Гуманитар танаффус соат 6:00 дан 15:00 гача давом этади.

Жанглардаги танаффуслар Ғазо марказий ҳудудида бошланади. Шундан сўнг, эмлаш анклавнинг жануби ва шимолида давом этади. ЖССТ таъкидлашича, зарур ҳолларда томонлар ҳар бир тумандаги танаффусларни тўрт кунгача узайтиришга келишиб олган.

Вакцинациянинг иккинчи босқичи биринчисидан тўрт ҳафта ўтгач амалга оширилади.

«Полёмиелитнинг тарқалишини тўхтатиш ва халқаро миқёсда тарқалишининг олдини олиш учун кампаниянинг ҳар бир босқичида камида 90 фоиз қамровни таъминлаш керак», — деди ЖССТнинг фавқулодда вазиятлар бўйича директори Майк Раян 29 август куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Ғазодаги гуманитар вазият бўйича йиғилишида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!