Исроил Қоҳира ва Доҳага музокарачилар юборади

Исроил Қоҳира ва Доҳага музокарачилар юборади

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Моссад раҳбари Давид Барнеа бошчилигидаги гуруҳга ҲАМАС билан алмашинув келишуви бўйича музокаралар учун Қатарга боришни буюрди, дея Euronews хабар берди.

Исроил Бош хавфсизлик хизмати раҳбари Ронен Бар Қоҳирага кетмоқда, у ерда Ғазо секторида сулҳга эришиш масаласи бўйича маслаҳатлар давом этиши кутилмоқда.

Сурия расмийларига кўра, Исроилнинг Ҳалаб яқинидаги ҳаво ҳужумларида 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Британияда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваториясининг аниқлик киритишича, Исроил армияси Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракати объектларини нишонга олган. Ҳалок бўлганлар орасида Сурия армиясининг 36 аскари ва Ҳизбуллоҳнинг олти нафар аъзоси бор.

Ғазонинг ҲАМАС назоратидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги анклавдаги жами қурбонлар сони 32,600 дан ошганини маълум қилди.

29 март куни секторнинг яна 35 нафар аҳолиси ҳалок бўлди, — деб хабар беради араб ОАВ.

Шунингдек, Халқаро Суд Исроил Ғазога гуманитар ёрдамнинг тўсиқсиз етказилишини таъминлаш учун зарур чораларни кўриши, жумладан қуруқликдаги назорат пунктларининг сиғими ва сонини ошириши кераклиги ҳақида янги қарор чиқарди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!