Исроил АҚШга яширинча босим ўтказмоқда

Исроил АҚШга яширинча босим ўтказмоқда

Исроил қуроллар етказиб беришни тезлаштириш учун АҚШга яширинча босим ўтказмоқда. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Politico хабар берди.

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ва унинг делегацияси АҚШ Конгрессига зарур бўлган қурол турлари рўйхатини тақдим этган.

“Исроил ўзига зарур бўлган қурол-яроғ етказиб беришни маъқуллаш учун АҚШ президенти маъмурияти ва қонун чиқарувчиларга махфий равишда босим ўтказмоқда”, дейилади хабарда.

Шу тариқа яҳудий давлати ноябрь ойида АҚШда бўлиб ўтадиган сайловлар олдидан ўз захираларини кўпайтиришга ҳаракат қилмоқда. Манба, шунингдек, қурол-яроғ захираларини кўпайтиришнинг яна бир сабаби Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида очиқ қарама-қаршилик эҳтимоли эканини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!