Испания ва Португалия ЖЧ-2030ни биргаликда ўтказишга ариза бермоқчи

Испания ва Португалия ЖЧ-2030ни биргаликда ўтказишга ариза бермоқчи

Испания ва Португалия биргаликда 2030 йилги жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказишга ариза беришмоқчи.

Икки жамоа футбол федерациялари ўртасидаги келишув Лиссабонда, Португалия-Испания ўртоқлик ўйини арафасида тузилди. 

Ҳужжатни УЕФА вице-президентлари Луис Рубиалес ва Фернанду Гомеш тасдиқлашди.

Аввалроқ Аргентина, Уругвай, Чили ва Парaгвай ЖЧ-2030ни биргаликда ўтказиш истагини билдиришган эди. 

Яна Руминия, Болгария, Сербия ва Греция ҳам худди шундай ариза билан мурожаат қилишлари мумкин. 

Шунингдек, Колумбия/Эквадор/ Перу ёки Марокаш/Миср вариантлари ҳам бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!