Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонга 1,3 миллиард доллар тақдим этади

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонга 1,3 миллиард доллар тақдим этади

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистон Республикасига 2018 йилдан 2021 йил оралиғида 1,3 миллиард доллар тақдим этадиган бўлди, деб хабар қилди Спутник ўзбекистон мухбири.

Тегишли ҳужжат сешанба куни Тошкентда Ўзбекистон Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси, Бош вазир ўринбосари Сухроб Холмуродов ва ИТБ президенти Бандар Хаджар томонидан имзоланди.

"ИТБ гуруҳи қўллаб-қувватлаши икки тамойил асосида амалга ошириладиган бўлди. Булар рақобатбардошликни кучайтиришни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали салоҳиятни, ҳар томонлама ўсиш кўрсаткичини таъминлаш. Ушбу тамойиллар Ўзбекистонга унинг ривожланишида тўсқинлик қилаётган муаммоларни ҳал этишда кўмаклашишга ёрдам бериши белгиланган. Яъни, Ислом тараққиёт банки гуруҳлари Ҳукумат сиёсий ҳужжатларида санаб ўтилган миллий тараққиёт дастуридаги уствор мақсадларни қўллаб-қувватлашни асосий мақсад қилиб олган", - деб хабар қилмоқда Тошкентда ўтказилган тадбирда иштирок этган Спутник мухбири.

Ажратилаётган маблағларнинг 475 миллион доллари энергетика, транспорт ва шаҳарларни ривожлантириш, 300 миллиони қишлоқларда арзон уй-жойлар қуриш ва инфратузилмани яхшилаш, яна 300 миллиони савдони молиялаштириш, 140 миллиони ижтимоий тараққиёт ва 85 миллиони - хусусий бизнес лойиҳаларига сарфланиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Ислом тараққиёт банки президенти Бандар Ходжар Ўзбекистонга сафари 17 сентябр куни бошланган ва у 20 сентябрга қадар ушбу мамлакатда бўлиши кутилмоқда.

Бугун, сешанба куни Ўзбекистон пойтахтидаги International Hotel Tashkent меҳмонхонасида "ИТБ гуруҳи куни" анжумани ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон вазирликлари ва муассасалари, хусусий сектор, республикадаги дипломатик корпус ва халқаро молия институтлари вакилларииштирок этдилар.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!