Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жамоатчилик билан ишлаш бўлими ижтимоий тармоқларда Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий – амалий тиббиёт маркази фаолияти билан боғлиқ ҳолат акс этган видеотасвирлар юзасидан баёнот билан чиқди.
Маълум бўлишича, видеолавҳада акс этган воқеа 2019 йилнинг 13 март куни содир бўлган. Шу куни фуқаро М. Т. қизи М. ва жияни Н.ни ушбу марказ поликлиникасига олиб келади.
У ерда фуқаро М. Т. марказ поликлиника ҳамшираси Зилола Камоловага қизи М.нинг оғир холатини инобатга олган ҳолда, шифокорларни навбатсиз қабул қилишини сўрайди. Шундан сўнг поликлиника мудири Хабиба Раҳмонова фуқаро М.ни кўрикдан ўтказиб, қон таҳлилини текшириш кераклигини ёзиб беради. Аммо тиббий текширувлар учун тўлов пули кассага эмас, балки ҳамширага берилган. Ўрганишлар натижасида фуқаро томонидан қизининг тиббий кўриги учун берилган сумманинг лозим бўлган миқдори марказ кассасига тўлиқ кирим қилинган.
Табиийки, ушбу ҳолат тиббий деонтология ва ахлоқий меъёрларни бузиш сифатида баҳоланиб, шу йилнинг 5 апрель куни поликлиника мудири Х. Раҳмонова ва хамшира З. Камоловалар ўз вазифасидан озод этилган. Видео лавҳада мазкур марказ директори ўринбосари Феруза Ҳайдарованинг ишга қабул қилиш ва беморларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва уларни ётқизиш билан боғлиқ билдирилган важлар ўз тасдиғини топмаган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги шу йил 21 июнда мазкур марказ фаолиятини комплекс ўрганиб чиқиб, ҳайъат йиғилишида таҳлил қилди. Унинг натижаларига кўра, ушбу муассасанинг тўрт нафар масъул ходимига фаолиятига йул қўйган камчиликлари учун интизомий жазо - ҳайфсан берилди.
Воқеа тафсилоти юзасидан кўрилган барча чора тадбирлар жавоби мурожаатчига ўз вақтида етказилган.
Шунингдек, баёнотда интернетдаги бундай лавҳалар халқимизнинг хизмати учун тун-у кун тиним билмаётган минглаб шифокорларимиз фаолиятига салбий баҳо берилишига сабаб бўлаётгани айтилади.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Эрон Қатарнинг QatarEnergy компанияси объектларига қарши замонавий маневр қилувчи ракеталарни қўллади, улар Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини четлаб ўтишга қодир.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.