Эрон АҚШ базаларига қилинган ҳужумларда биринчи марта "Зулфиқор" ракетасидан фойдаланганини эълон қилди
Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) минтақадаги Америка базаларига зарба бериш учун биринчи марта "Зулфиқор" қаттиқ ёқилғи баллистик ракеталаридан фойдаланганини эълон қилди.
Бу ҳақда Mehr нашри ИИҚК баёнотига таяниб хабар тарқатди.
"Ҳақиқий ваъда 4" операцияси доирасида 76 ва 77-тўлқинлардаги ҳужумлар пайтида ИИҚК минтақадаги Америка манфаатлари ва базаларига зарба бериш учун биринчи марта қаттиқ ёқилғида ишлайдиган "Зулфиқор" ракеталаридан фойдаланган", дейилади баёнотда.
Маълумотларга кўра, ракеталар Ал-Дҳафра (БАА), Виктория (Ироқ), АҚШнинг 5-флоти штаб-квартираси (Баҳрайн), Али Ас-Салим (Қувайт) ва Ал-Харж (Саудия Арабистони)даги Америка базаларига "муваффақиятли зарба берган".
"Зулфиқор" - бу Эроннинг бир босқичли, қаттиқ ёқилғида ишлайдиган, қисқа масофали баллистик ракетаси бўлиб, 300-700 км масофадаги нишонларга зарба беришга қодир.
Оммавий маълумотларга кўра, баъзи моделлар электро-оптик йўналтириш тизимлари билан жиҳозланган бўлиб, операторларга нишонларга охирги яқинлашиш пайтида ракеталарни бошқариш имконини беради.
