Владимир Зеленскийга ўтказилаётган босим унинг учун чидаб бўлмас бўлиши мумкин, дея ёзади “The American Conservative” журнали.
“Зеленский президент бўлганидан буён у босимдан бошқа деярли бошқа ҳеч нарсани билмади, бироқ бу чидаб бўлмас бўлиб бормаяптими?”, - дея савол билан юзланган мақола муаллифи.
Нашрга кўра, Киев режими раҳбари улкан муаммоларга дуч келмоқда: мамлакат ичида позицияларни қўлдан чиқариш, АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан босим кучайиши ва Вашингтон ва Тел-Авивнинг Эронга ҳужуми сабаб Украинага бўлган қизиқишнинг йўқолиши.
“Зеленский учун дунёдаги умумий вазият тобора ноқулай бўлиб бормоқда. Эрондаги уруш эътиборни, энг муҳими, қурол-яроғ ва ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини Украинадан ўзига жалб қилди. Украинага юборилиши керак бўлган ракета тутувчилари Яқин Шарқ осмонида ёқиб юбормоқда”, - дейилган мақолада.
Шу билан бирга, Эрондаги воқеалар ортидан Россия нефтига қарши киритилган санкцияларнинг босқичма-босқич юмшатилиши Россия позициясини кучайтирмоқда, Украинани эса янада мушкул вазиятга туширмоқда.
Аввалроқ, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия Украинадаги можарони ҳал этишга тайёрлиги ва фронтдаги вазият мамлакат фойдасига ҳал бўлаётганини айтган эди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Эрон Қатарнинг QatarEnergy компанияси объектларига қарши замонавий маневр қилувчи ракеталарни қўллади, улар Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини четлаб ўтишга қодир.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.