Европа Иттифоқининг миграция бўйича комиссари Магнус Бруннернинг сўзларига кўра, сўнгги 10 йил ичида Европага миграция ўсишининг асосий сабабчиси Россия президенти Владимир Путин ҳисобланади.
"Йирик миграция оқимларида доимо Россия президенти Владимир Путин иштирок этади", — деди у.
Бруннер ўз сўзининг исботи сифатида Путин Сурия президенти Башар Асадни мамлакатда 2011 йилда бошланган фуқаролар уруши давомида қўллаб-қувватлаганини айтди. Суриядаги уруш, 2015-2016 йилларда ЕИда миграция инқирозини келтириб чиқарганди. Икки миллиондан ортиқ қочқин Европадан бошпана сўраб мурожаат қилганди.
Бруннернинг фикрича, Путин айбдор бўлган иккинчи миграция оқими - украиналик қочқинлар. "Бунда яна Путин иштирок этди", деди европалик амалдор Россиянинг Украина билан урушини назарда тутиб. Тахминан 4,3 миллион украиналик Европа Иттифоқида вақтинчалик бошпана олди.
"Россия президенти, шунингдек, феврал ойи охирида бошланган Яқин Шарқдаги урушда Эрон ҳукуматини қўллаб-қувватламоқда. Айни пайтда Эрондан ҳеч қандай миграция оқими йўқ, лекин ҳушёр бўлиш керак, чунки вазият ҳар куни ўзгариши мумкин", — дея фикр билдирди еврокомиссар.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Эрон Қатарнинг QatarEnergy компанияси объектларига қарши замонавий маневр қилувчи ракеталарни қўллади, улар Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини четлаб ўтишга қодир.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.