Англия Лига кубогининг (Carabao Cup) ҳал қилувчи финал баҳси ўз якунига етди. «Уэмбли» стадионида кечган «Манчестер Сити» ва «Арсенал» ўртасидаги тўқнашувда Пеп Гвардиола шогирдлари зафар қучиб, бош совринга эга чиқишди.
Нико О’Райли — финал қаҳрамони!
Ўйин тақдири иккинчи бўлимдаги голлар эвазига ҳал бўлди. Баҳснинг 60 ва 64-дақиқаларида жамоанинг ёш юлдузи Нико О’Райли дублни расмийлаштириб, «канонирлар» мудофаасини доғда қолдирди. Шу тариқа, «Сити» ўз тарихида 9-марта ушбу кубокни боши узра баланд кўтарди.
Абдуқодир Ҳусанов — «Манчестер Сити» девори!
Биз учун энг қувонарлиси, ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов фаолиятидаги илк йирик финалда асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқа давомида «Арсенал» юлдузларига қарши марказий ҳимояда бехато ўйнади. Ҳусанов нафақат интизомли ҳаракат қилди, балки жамоасининг дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишда асосий роллардан бирини ижро этди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.