Эроннинг Ҳормуз бўғозини назорат қилиши Вашингтон учун қабул қилиб бўлмайдиган сценарийдир.
Бу ҳақда АҚШ энергетика вазири Крис Райт CNBC телеканалига берган интервьюсида таъкидлаб ўтди.
"Халқаро ҳамжамият ҳеч қандай ҳолатда Эроннинг Ҳормуз бўғозини назорат қилишига йўл қўймаслиги керак, бу сўнгги ўн йилликларда вақти-вақти билан содир бўлганидек. Бизга бўғоз орқали тўсиқсиз юк ташишнинг қатъий кафолатларини таъминлайдиган натижа керак - бу нафақат Қўшма Штатлар, балки барча Форс кўрфази давлатлари, Осиё ва Европа мамлакатлари ва бутун халқаро ҳамжамият манфаатларига мос келади", деб таъкидлади Райт.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон ва Теҳрон ўртасида давом этаётган музокараларда келишувга эришилган тақдирда Ҳормуз бўғози дарҳол қайта очилишига ишонч билдирган эди. Унинг сўзларига кўра, Вашингтон Теҳрон билан Яқин Шарқдаги можарони "тўлиқ ҳал қилиш" бўйича "жуда яхши" музокаралар олиб борган. Эрон ўз навбатида АҚШ билан тўғридан-тўғри алоқада бўлмаганлигини даъво қилмоқда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Эрон Қатарнинг QatarEnergy компанияси объектларига қарши замонавий маневр қилувчи ракеталарни қўллади, улар Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини четлаб ўтишга қодир.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.