Миграция агентлиги ва Япониянинг Proud Partners компанияси ўзбекистонлик ҳайдовчиларни юк етказиб берувчи сифатида ишга таклиф этмоқда.
Маълум қилинишича, юк етказиб берувчи ҳайдовчи сифатида ишлаш учун 200 та иш ўрни мавжуд бўлиб, 1200-2000 АҚШ долларигача ойлик маош берилади (кўтарилиши ҳам мумкин). Белгиланган иш вақтидан ташқари ишланган соатларда янада юқори даромад олиш имконияти мавжуд. Иш унумдорлигига қараб йилига икки марта моддий рағбатлантириш ҳам кўзда тутилган.
Иш сменали бўлиб, иш берувчи компанияга қараб фарқ қилади. Турар жой иш берувчи томонидан берилади ва иш ҳақидан ушлаб қолинади (ўртача 200 АҚШ доллари). Фуқароларга авиачипта харажатлари қопланади, ишчи виза расмийлаштирилади (харажат компенсация қилинади), тиббий ва ижтимоий суғурта билан таъминланади.
Унда БC (C тоифани олганига 3 йил бўлган) тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси бор, 21-35 ёш оралиғидаги ҳайдовчиларишлаши мумкин. Бунинг учун талабгорлар 2026 йил апрель ойида бошланадиган Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги 8 ойлик бепул ўқув курсларида иштирок этиши лозим (бепул ётоқхона билан таъминланади). 30 мартдан 3 апрелгача Proud Partners компанияси томонидан онлайн суҳбат ўтказилади. Япон тилини биладиганларга устунлик берилади.
Ҳар бир номзод Миграция агентлигининг Хорижда иш платформасидан рўйхатдан ўтади. Талабларга тўғри келадиганларга Миграция агентлиги ходими боғланади ва смс юборилади.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Эрон Қатарнинг QatarEnergy компанияси объектларига қарши замонавий маневр қилувчи ракеталарни қўллади, улар Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини четлаб ўтишга қодир.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.