Каталониянинг “Барселона” клуби юлдузи Ламин Ямал 2026-йилги “Олтин тўп” соврини учун курашда яққол фаворитга айланди. Бу ҳақда X(собиқ Twitter)даги The Touchline нашри хабар берган.
Қайд этилишича, иккинчи поғонадан “Бавария” ҳужумчиси Ҳарри Кейн жой олган бўлса, кучли учликни “Реал” форварди Килиан Мбаппе якунлаб берган. 23 март ҳолатига кўра, энг нуфузли индивидуал соврин учун асосий даъвогарлар рейтинги қуйидагича кўриниш олган:
Ламин Ямал жорий мавсумда ажойиб натижалар қайд этмоқда. У “Барселона” сафида барча турнирлар доирасида жами 40 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 21 та гол ва 16 та голли узатма ёздириб қўйган. Ҳозирда “кўк-анорранглилар” 73 очко билан Ла Лигада пешқадамлик қилмоқда. Шунингдек, жамоа Чемпионлар Лигасининг чорак финалига йўлланма олган ва унда Мадриднинг “Атлетико” клуби билан куч синашади. Ямалнинг ушбу мусобақалардаги муваффақияти унинг “Олтин тўп”ни қўлга киритиш имкониятларини янада ошириши кутилмоқда.
Маълумот учун, амалдаги “Олтин тўп” соҳиби Усмон Дембеле ҳисобланади. “ПСЖ” вингери ўтган мавсум парижликлар сафида Франция чемпионати ва Европа Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонди. Шунингдек, у 2025 йил якунида FIFA Қитъалараро Кубоги, 2026 йил ҳисобидан эса Франция Суперкубогини қўлга киритди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Эрон Қатарнинг QatarEnergy компанияси объектларига қарши замонавий маневр қилувчи ракеталарни қўллади, улар Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини четлаб ўтишга қодир.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.