Буюк Британияда Яқин Шарқдаги вазият кескинлашиб бораётган бир пайтда қишлоқ хўжалиги техникаси эгалари учун ёқилғи чекловлари жорий этилди.
Бу ҳақда The Daily Telegraph нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, Англиянинг Эссекс округидаги, шунингдек, Шотландиянинг бир қатор ҳудудларидаги улгуржи сотувчилар дизель ёқилғиси ҳажмига чекловлар қўйишди.
"Биз рационлашни кўрмоқдамиз", деди Anglia Farmers ташкилоти вакили Патрик Крехан. "Улгуржи сотувчилар ёқилғининг максимал мавжудлигини таъминлаш учун буюртма ҳажмини камайтиришга мажбур бўлишди. Битта фермага 10 000 литр етказиб бериш ўрнига, улар турли фермерлар ўртасида 2000 литр тарқатишга мажбур бўлмоқдалар".
Шуни таъкидлаш керакки, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши ҳарбий операцияни бошладилар ва бир нечта шаҳарларга ҳаво ҳужумларини уюштирдилар. Бунга жавобан Эрон Исроилга ракеталар отди ва Форс кўрфазидаги АҚШ ҳарбий базаларига ҳам ҳужум қилди. Вазият туфайли минтақадаги бир нечта мамлакатлар вақтинча ўз ҳаво майдонларини ёпдилар. Ўша куни Эроннинг олий раҳбари Али Хоманаий зарбалар натижасида ҳалок бўлди.
Вазиятнинг кескинлашуви давом этаётган бир пайтда, Эрон расмийлари Ҳормуз бўғози Қўшма Штатлар ва Исроил, шунингдек, улар билан боғлиқ кемалар учун ёпилганини эълон қилишди.
Франция президенти Эммануэль Макрон ва Италия бош вазири Жоржа Мелонининг Париждаги учрашуви сиёсатчиларнинг ҳаддан ташқари яқин қучоқлашиши сабабли можарога айланди.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Райан Шеркини Премьер-лиганинг мавсумдаги энг яхши футболчиси совринига номзод сифатида қараш керакми-йўқми, деган саволга жавоб берди.
Ўзбекистон терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов CIES версиясига кўра 23 ёшгача бўлган энг яхши футболчилар рўйхатига киритилди.
Нью-Йорк шаҳрида ЭКОСОС сессияси доирасида бўлиб ўтган сайловлар якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси 2027–2029 йиллар учун БМТнинг жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича комиссияси аъзолигига сайланди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.
Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.