Instagram’да овозли хабарлар пайдо бўлди

Instagram’да овозли хабарлар пайдо бўлди

Инстаграм бутун дунё бўйлаб янги функцияни ишга тушира бошлади: овозли хабарлар билан алмашиш. Бу ҳақда TechCrunch ёзмоқда.

Хабарни ёзиш учун микрофонни босиш керак, овозли хабарнинг максимал вақти эса бир дақиқани ташкил этади. Ёзувларни бир неча марта эшитиш мумкин, улар хабарлар тарихидан ўчиб кетмайди.

Овозли ёзувни iOS ва Android иловалари орқали шахсий ҳамда гуруҳ чатларида юбориш имконияти бор. Instagram янги функция ёрдамида Viber, Telegram, Facebook Messenger ва WhatsApp мессенжерлари билан рақобатлаша олади.

Kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!