Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Людмила Алексеева вафот этди

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Людмила Алексеева вафот этди

Афсонавий инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, президент қошидаги инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси Людмила Алексеева 92 ёшида Москвада вафот этди. Бу ҳақда «Эхо Москва» хабар бермоқда.

«Кейинги вақтларда у касаллик туфайли ётиб қолганди», — деган президент қошидаги инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш директори Михаил Федотов.

У Алексеева умрининг охирги кунларида ҳам ишлашда давом этгани, ўз ёрдамчиларига топшириқ бериб боргани ҳақида қўшимча қилган.

«У кейинги вақтларда кўп марта шифохонага тушиб қолаётганди. Врачлар бир неча марта Людмила Михайловнани қийин вазиятларда қутқариб қолишди. Аммо врачлар ҳам иложсиз қоладиган вақтлар бўлади. Бугун соат 19:30да ҳам шундай бўлди», — дейилади кенгаш хабарида.

У 1976 йили Москва Хельсинкская гуруҳига асос солган фаоллар ичида бўлган. Бу ташкилот Россиядаги инсон ҳуқуқлари бўйича энг катта ташкилот. Людмила Михайловна Алексеева 1996 йилда ташкилот раисига айланган. 2000-йилларда у президент қошидаги инсон ҳуқуқлари бўйича Комиссия (кейинроқ президент қошидаги инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш) таркибига кирган.

Manba: kun. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!