Покистоннинг Панжоб провинциясида юз берган сув тошқинлари оқибатида 97 киши ҳалок бўлди ва тахминан 2,4 миллион аҳоли эвакуация қилинди.
Бу ҳақда маҳаллий DAWN нашри хабар бермоқда.
"Тошқин натижасида 4,5 мингдан ортиқ қишлоққa зарар етди. Шунингдек, 1,9 миллиондан ортиқ бош қорамол эвакуация қилинди. Сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларда электр энергияси ва мобил алоқа узилган. Озиқ-овқат ва дори-дармонлар етказиб бериш учун дронлардан фойдаланилмоқда", дея ёзмоқда нашр.
Покистон Табиий офатлар билан кураш бошқармаси (PDMA) маълумотларига кўра, июн ойи охиридан буён мамлакатда содир бўлган сув тошқинлари натижасида 950 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, 1060 дан зиёд инсон жароҳат олган, 8,4 мингдан ортиқ уйлар вайрон бўлган ёки зарар кўрган.
Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати раҳбари Улуғбек Шукурлаев ҳам блогернинг ўзи шаҳарга бормагани, у ерга фақат тасвирга олиш гуруҳи келганини маълум қилди
Ўзбекистонда уч нафар қизи бор оилада яна тўрт нафар ўғил фарзанд дунёга келиши кутилмоқда. Оилада ўғил фарзанд кўришни орзу қилган ота-она учун бу кутилмаган янгилик бўлди.
«Ан-Наср» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ОФК Чемпионлар лигаси Ғарбий минтақаси 2-туридан ўрин олган «Нефтчи»га қарши учрашувдаги ғалабадан сўнг ўз саҳифасида пост қолдирди.
АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили, шунингдек, Россия ва Украина ўртасидаги урушда ташаббус Москва томонига ўтаётгани ҳақидаги фикрга ҳам қўшилмади.
2026 йил охирига келиб Brent, Dubai Fateh ва WTI, каби нефтнинг энг машҳур навларнинг нархлари 1 баррель учун ўртача 95,74 долларга етади, дейилади Халқаро валюта жамғармаси хабарида.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг айтишича, 12 октябр куни Киевга Россия томонидан баллистик ракеталар билан ҳужум қилинганидан олдин халқаро ҳамкорлардан огоҳлантириш келмаган.
Украина Президенти Владимир Зеленский Россиянинг Яндекс компанияси маълумотлар марказларига берилган зарбалар ижтимоий тармоқлардаги кайфиятга таъсири ҳақида фикр билдирган.