Исроил Қатардан кейин қайси давлатга ҳужум қилиши мумкинлиги айтилди

Исроил Қатардан кейин қайси давлатга ҳужум қилиши мумкинлиги айтилди

Исроил Қатар ҳудудига ҳужум уюштиргани ортидан яҳудий давлати матбуоти ҳамда жамоатчилиги келгуси нишон Туркия бўлиши мумкин деган тахминни илгари сурмоқда. Бинямин Нетаняҳу томонидан берилган баёнот эса бу тахмин-тусмолни янада кучайтирди.

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу 10 сентябрь куни агар Қатар ўз ҳудудидан ҲАМАС вакилларини сургун қилмаса, Доҳага яна ҳужум уюштирилиши ҳақида таҳдидли баёнот берди.

“Мен Қатарга ва террорчилар бошпана топган барча мамлакатларга мурожаат қилмоқдаман: уларни (ҲАМАС вакиллари назарда тутилмоқда – таҳр.) бадарға қилинг, жавобгарликка тортинг. Акс ҳолда, буни биз ўзимиз қиламиз”, – деган Нетаняҳу.

Қатарга ҳужумни бутун дунё ҳамжамияти, ҳатто Исроилнинг анъанавий равишда иттифоқчиси бўлган Франция, Буюк Британия каби давлатлар ҳам қоралади. Аммо халқаро ҳамжамиятнинг эътирозларини писанд этмаган Нетаняҳу дунё мамлакатлари Исроилни Қатарга ҳужум учун олқишлаши кераклигини айтган.

Исроил бош вазирининг ушбу таҳдидли баёноти Туркияга қаратилган деб баҳоланмоқда. Негаки, ҲАМАС ҳаракатининг бир қатор юқори мартабали вакиллари айни пайтда Туркияда яшамоқда.

Исроиллик сиёсатшунос, Қуддусдаги Яҳудий университети профессори Меир Масри Тель-Авивнинг Қатарга ҳужумини изоҳларган экан, “Доҳага ҳужум қилган – Анқарага ҳам ҳужум қила олади”, деб ёзди ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Туркия матбуотига кўра, профессор Меир Масри ижтимоий тармоқларда “Эрдўғонга маслаҳат: ён-атрофингга боқ!” дея президент Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳам таҳдид қилган. “Бугун Қатар, эртага Туркия” деб таъкидлаган у.

Cиёсатшунос Михаил Магид ҳам айни кунларда Исроил оммавий ахборот воситаларида Туркияга ҳарбий зарба бериш имконияти муҳокама этилаётганини қайд этган.

Сўнгги вақтларда Туркия ва Исроил ўртасида дипломатик таранглик кучаймоқда.

Исроил 2023 йил 7 октябрдан буён Ғазо секторида амалга ошираётган қонли урушни Туркия раҳбарияти кескин танқид қилиб келмоқда. Эронга қарши урушни ва куни кеча Қатарга уюштирилган ҳужумни ҳам Туркия қаттиқ қоралади.

Ғазода тинч аҳоли орасида қурбонлар сони ошиб бориши фонида Анқара ва Тель-Авив дипломатик зиддияти ортмоқда.

Жорий йил июнь ойида Эронга ҳужумдан кейин Тель-Авив минтақадаги энг кучли давлат – Туркияни синдиришга ҳаракат қилиши ҳақида тахмин илгари сурилганди.

Дарвоқе, президент Эрдўғоннинг ўзи ҳам ўтган йил октябрь ойида Исроил Фаластин ва Ливандан кейин Туркия ерлари, Онадўлига кўз тикиши мумкинлигидан гап очганди.

“Исроил агрессияси Туркияга ҳам қаратилади. Биз ватанимиз учун, мустақиллигимиз учун келгусида ҳам барча воситаларни ишга солган ҳолда ушбу босқинчиликка қарши курашамиз. Бадали ҳар қанча оғир бўлмасин, Туркия Исроилга қарши чиқади ва дунё аҳлини ҳам ана шу шарафли мақомда бўлишга ундайди”, – деган эди Эрдўғон.

Туркия мудофаа вазири Яшар Гюлер ҳам 2024 йил ноябрь ойида ОАВга берган интервьюсида Исроил Туркияга ҳужум қилиши мумкинлигини айтган эди. Айни чоқда, вазир бу Учинчи жаҳон урушига етаклашидан огоҳлантирган.

Таҳлилчиларга кўра, сўнгги вақтларда Туркиянинг Яқин Шарқдаги нуфузи ошиб бораётгани Исроилга ёқмаётир. Жорий йил апрель ойида Нетаняҳу АҚШ президенти Доналд Трампга Сурияда Туркиянинг таъсири ошиб бораётганидан шикоят қилгани ва Анқарага босим ўтказишни сўрагани маълум. Аммо ўша гал Трамп Нетаняҳунинг раъйини қайтарган.

Июль ойида Исроил ҳукумати АҚШ Конгрессидан Туркияга F-35 қирувчи учоқларини сотишни ман этишни сўраган. Тель-Авивга кўра, Анқаранинг минтақавий сиёсати истиқболда Исроил давлати хавфсизлигига таҳдид туғдиради.

Экспертлар фикрича, Исроил Туркияга ҳужум қилган тақдирда ҳам мудофаа ва ҳарбий жабҳада улкан қудратга эга бу давлат устидан осонликча ғалаба қозона олмайди. Қолаверса, Туркиянинг НАТО аъзоси экани ва мамлакат ҳудудида АҚШ ҳарбий базаси мавжудлиги масалани янада мураккаблаштиради.

Аввал хабар берганимиздек, Исроил 9 сентябрь куни халқаро ҳуқуқни бузган ва “қизил чегаралар”ни ҳатлаган ҳолда Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига авиаҳужум уюштирди. Исроил расмийлари ҳужум ҲАМАС ҳаракатининг юқори раҳбариятига қаратилганини маълум қилган.

Исроилнинг Қатарга ҳужуми АҚШ иттифоқчиларида “Бундан кейин Вашингтонга ишониб бўлмайди” деган фикрни янада кучайтириши айтилмоқда.

Қатар бош вазири Шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний ҳам СNN телеканалига берган интервьюсида “Бизга хиёнат қилишди”, дея АҚШнинг

Исроилга ҳужум учун имкон яратиб берганига дипломатик тарзда норозилик билдирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Мен бундай Европанинг бир қисми бўлишни истамайман"

Бу ҳақда Роберт Фицо ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди.

"Реал" раҳбарияти Винисиусга шарт қўйди: "Хоҳласанг шу, бўлмаса, кет!"

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчи Винисиус Жуниор талабларини бажармоқчи эмас.

Манба: "Реал" эртага ғалаба қозонмаса, Алонсо кетади. Унинг ўрнини ким эгаллаши ҳам маълум

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Трамп Лотин Америкасига зарбалар беришни эълон қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.

Diario AS: Юрген Клопп "Реал" борасида бир қарорга келди

"Ливерпуль"нинг собиқ устози Юрген Клопп катта эҳтимол билан "Реал"ни бошқармайди.

Германия канцлери Путинни Гитлерга қиёслади

Агар Украина таслим бўлса, уруш шу билан тўхтамайди.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.

Таиланд Камбоджа билан чегара ҳудудларида комендантлик соати жорий қилди

Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.

Венгрияда болаларга нисбатан зўравонлик можароси ортидан минглаб одамлар норозилик намойиши ўтказди

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади European Pravda.

Тошкент вилоятида бензин бакида 30 килодан кўпроқ опий олиб кетаётган шахс ушланди

Натижада ўриндиқ ғилофи чўнтагида дастлабки вазни ўрами билан ҳисоблаганда 2 граммни ташкил қилувчи героин борлиги маълум бўлди.

Руминияда 40 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта мохов касаллиги қайд этилди

Бу мамлакатда касалликнинг илк расмий тасдиқланган ҳолати ҳисобланади.

«Eurovision 2024» ғолиби Исроил сабаб совринини қайтариб бермоқчи

«Eurovision 2024» ғолиби Исроилнинг 2026 йилги танловда иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг совринини қайтариб берди.

Боку шаҳрида 8 нафар ўқувчи сақичдан заҳарланди

Мактаб маъмурияти тез ёрдам чақирган, ҳозирда ўқувчилар шифокорлар назоратида.

Қўшма Штатлар Австрия, Венгрия, Италия ва Польшанинг Европа Иттифоқидан чиқишини истамоқда — Defense One

Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.

Туркманистон дунёда метан чиқиндиларининг энг йирик манбаси деб топилди: халқаро лойиҳалар учун хатарлар ортиб бормоқда

Американинг Stop Methane лойиҳаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–ноябрь ойларидаги спутник кузатувлари Туркманистонни нефть-газ секторида метан чиқиндилари бўйича дунёда етакчи мамлакат сифатида қайд этди.

Қозоғистонда 52 киши поездда ис газидан заҳарланди

«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.

Сэм Альтман бола тарбиясини ChatGPT’сиз тасаввур қила олмайди

Альтман болаларни ҳеч қачон сунъий интеллектдан “ақллироқ” бўлмаслигини, лекин улар олдинги авлодга нисбатан анча қобилиятли бўлиб ўсишини таъкидлади.

Самарқандда ИИБ ходими ўсмирнинг ўлимига сабабчи бўлди

Булунғур тумани ИИБ профилактика инспектори жиноий жазога тортилди. Унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши ЖИБ Пайариқ туман судида кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилди.

Рутте: NATO мамлакатлари "Яқинлашиб келаётган Россия таҳдиди"ни сезмаяпти

Бу ҳақда Reuters агентлиги унинг Мюнхен хавфсизлик конференциясидаги нутқини эълон қилди.

Алматида 52 киши угар газидан заҳарланди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида темир йўл вокзалидан келган поездда угар газидан заҳарланиш оқибатида 52 киши, шу жумладан болалар жабрланди.