Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, Донецк вилоятида жойлашган Мураўка қишлоғи “Марказ” кучлар гуруҳи томонидан назоратга олинган. Вазирлик хабарига кўра, бу “фаол ҳужумкор ҳаракатлар” натижасида амалга оширилган.
Расмий маълумотларда қайд этилишича, ўтган ҳафта давомида “Шарқ” кучлар гуруҳи ҳам бир қатор йўналишларда олға силжиб, Днепропетровск вилоятидаги Новониколаевка, шунингдек, Запорожье вилоятидаги Олговске ва Новоиванивка қишлоқларини эгаллаган.
Шунингдек, вазирликнинг таъкидлашича, Россия ҳаво мудофаа тизимлари ўтган ҳафтада АҚШ ишлаб чиқарган HIMARS ракеталари ва бошқарилувчи ҳаво бомбаларини йўқ қилган.
Ведомство хабарида уруш бошланганидан бери йўқ қилинган ҳарбий техника ва дронлар сони ҳақида ҳам маълумот берилган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.