Берлинда Яқин Шарқ сиёсати бўйича янги зиддият юзага келди. BILD нашри маълум қилишича, Германиянинг иқтисодий ривожланиш вазири Рим Алабали-Радован Ғарбий соҳилга қилган ташрифидан сўнг, Маҳмуд Аббос бошчилик қилаётган Фаластин автономиясига 30 миллион евро ажратишни таклиф қилди.
BILD манбаларига кўра, у бу ташаббус учун канцлер Фридрих Мерц ва молия вазири Ларс Клингбайльнинг розилигини олган.
Алабали-Радованнинг фикрига кўра, Исроил ҳозирги пайтда палестинликлар учун йиғилган солиқ тушумларини уларга ўтказмаяпти ва бу Фаластин автономияси тузилмалари молиявий таназзул ёқасига келиб қолишига олиб келди. Шу боис Германия бу ҳолатга аралашиб, молиявий бўшлиқни ёпиши керак, деб ҳисоблайди у.
Бироқ бу режа ХСС (Христиан-ижтимоий иттифоқ) томонидан қўллаб-қувватланмади. Бюджет муҳокамалари вақтида ХСС вакили Инге Грэсле бу ташаббусни тўсиб қўйди ва маблағлар аниқ қаерга сарфланиши ҳамда улар қандай назорат қилиниши ноаниқ эканини таъкидлади. ХСС депутатлар гуруҳи раҳбари Александр Ҳоффман эса шундай деди: "Гуманитар ёрдам муҳим, лекин бу маблағлар Исроил хавфсизлигига таҳдид солувчи лойиҳаларни қўллаб-қувватлаши мумкинлиги тўлиқ истисно қилиниши шарт."
Шунга қарамасдан, ҳукумат бу ғоядан бутунлай воз кечмоқчи эмас — музокаралар давом этмоқда. Шу билан бирга, Испания аллақачон Фаластин автономиясини қўллаб-қувватлаш учун махсус жамғарма тузган. Айни вақтда эса канцлер Мерц Мадридда расмий ташриф билан бўлиб турибди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.