Исроил мудофаа вазири: «Ғазо ёнмоқда»
Исроил мудофаа вазири Исроил Кац армиянинг Ғазога йирик ҳужумлар бошлаганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳужумлар шаҳарни босиб олиш ва ХАМАСни мағлуб этиш ҳамда исроиллик асирларни озод қилиш мақсадида олиб борилмоқда.
Кац ўз баёнотида: «Ғазо ёнмоқда, армия темир мушт билан ҳаракат қилмоқда», — деб ёзди.
The Jerusalem Post нашрининг хабар беришича, Исроил армияси Ғазо шаҳрига қўшин ва танклар билан янги қуруқлик ҳужумларини бошлаган.
Исроилнинг «ҳарбий амалиётлари» Ғазода гуманитар инқирозни янада кучайтирмоқда ва бу ҳолат халқаро ҳамжамият томонидан тобора кўпроқ қораланмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!
«Вафот этган» Бибимарям тирик экани тасдиқланди — Face ID ишга тушди
Бибимарямнинг сўзларига кўра, муаммо 2022
