Россиянинг Суми яқинидаги ракета зарбаси 2 кишининг ҳаётига зомин бўлди, 5 киши яраланди

A A A
Россиянинг Суми яқинидаги ракета зарбаси 2 кишининг ҳаётига зомин бўлди, 5 киши яраланди

Россиянинг бугун эрталаб Суми вилоятига берган ракета зарбаси натижасида икки нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди.

“Report”нинг “Интерфакс-Украина”га таяниб хабар беришича, бу ҳақда Суми мэри вазифасини бажарувчи Артём Кобзар маълум қилди.

— «Суми маҳалласидаги Битицкий оқсоқоли ҳудудига эрталаб ракета зарбаси натижасида 2 киши ҳалок бўлди, яна 5 киши яраланди. Турар-жой секторида вайронагaрчилик кузатилмоқда. Кейинроқ воқеа жойидан видео эълон қиламан», — деб ёзди Кобзар Telegram’да.

Аввалроқ Суми вилояти маъмурияти раҳбари Олег Григоров Россия учувчисиз учоқлари ҳужуми натижасида бир киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).