Ўзбекистонга қайтаётган бебаҳо мерос

Ўзбекистонга қайтаётган бебаҳо мерос

Ватанимизнинг турли даврларида жаҳоншумул цивилизациялар, йирик империялар, ҳавас қилса арзигулик шаҳарлар ва бебаҳо меъморий обидалар вужудга келган. Айниқса, буюк аждодларимиз қолдирган бебаҳо маданий мерос дурдоналари бугун нафақат юртимизда, балки дунёнинг турли нуқталари, хориж тўпламлари, жамғармалари, кутубхона ва музейларида сақланмоқда. Бугунги кунда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ана шундай ноёб маданий мерос ёдгорликларини юртга қайтариш жараёнлари амалга оширилмоқда. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқовнинг қуйидаги мақоласида ана шу ҳақда сўз боради.

Аждодларимиздан етиб келган бой маданий меросни асраб-авайлаш, ўрганиш ва уни оммалаштириш бўйича кейинги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Давлатимиз раҳбарининг буюк ғоялари асосида бунёд этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида қурилиш ишлари якуний босқичга кирган.

Давлат раҳбарининг юксак эътибори

Шу пайтга қадар Президентимиз ташаббуслари билан Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан жаҳоннинг турли ҳудудларига тарқалган ана шу меросимизни ўрганиш бўйича 30 га яқин мамлакатдаги 200 дан ортиқ музей, кутубхона ва коллекциялар ўрганиб чиқилди. Ушбу изланишлар натижаси сифатида “Ўзбекистон маданий мероси” туркумида 80 жилддан иборат китоб-альбом чоп этилди.

Бироқ, бу тарихий меросни асл ватанига – Ўзбекистонга қайтариш мумкин бўлармикин, деган савол кўпчиликка тинчлик бермагани табиий. Бугун Президентимизнинг ташаббуслари ва кўмаги билан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази мисолида ана шу орзулар амалга ошмоқда.

Жорий йилнинг 29 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, ушбу марказнинг муҳим мақсад ва вазифаларига алоҳида тўхталган, жумладан, унинг экспозицияларини халқимизнинг бой маданий мероси намуналари билан бойитиш, хориждаги йирик коллекциялар, аукцион уйлари орқали шу осори-атиқаларни юртимизга қайтариш бўйича алоҳида топшириқ берган эди.
Ўзбекистонга қайтаётган бебаҳо мерос

Ўтган давр мобайнида Саудия Арабистони, Кувайт, Малайзия, Туркия, Буюк Британия, Италия, Германия ва Россиядаги 50 дан зиёд кутубхона, музей, шахсий коллекциялар билан танишдик. Жумладан, бир қатор олим ва тадқиқотчилардан иборат ҳайъатнинг Буюк Британияга қилган хизмат сафарлари ҳам самарали кечди.

Маълумки, Буюк Британия йирик музейлари, маърифат масканлари, аукцион марказлари билан ҳам донг таратган. Хусусан, “Сотбис”, “Кристис” аукцион уйлари шу йўналишда фаолият кўрсатувчи энг йирик савдо ташкилотларидан саналади. Ҳар икки аукциондан, шунингдек, шахсий коллекционер ва арт-галереялардан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази учун жами 600 га яқин тарихий буюм сотиб олинди.

Сўғд матоларининг энг катта коллекцияси

Бу буюмлар орасида қадимги Сўғд ҳудудига тааллуқли осори- атиқалар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш жоиз.

Бундан уч йил аввал Самарқандда ўтказилган халқаро конгрессда Малайзия ислом санъати музейи вакилларининг Ўзбекистон ҳудудига тегишли бўлган сўғд чакмони ҳақида берган маълумоти катта шов-шувга сабаб бўлганди. Россия Давлат эрмитажида сақланаётган сўғдлар даврига оид металл идишларга ҳам ҳавас билан қараганмиз. Ўзимизда ана шундай нодир экспонатлар йўқлигидан афсусланганмиз.

Зотан, мамлакатимиз ҳудудида минг йиллар давомида турли миллат ва элатлар яшаган. Тарихий жараёнлар натижасида ўзбек халқининг шаклланишида муҳим ўрин эгаллаган қавмлардан бири –сўғдийлар жаҳон маданиятида муносиб из қолдирган.

Эндиликда аждодларимиз меҳнати ва тафаккури маҳсули бўлган бу осори-атиқалар билан танишиш учун Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига келишнинг ўзи кифоя. Бугун Британия коллекцияларидан сотиб олинган сўғд тўқимачилиги маҳсули Марказ экспозициясини безаб турибди. Бу буюмлар ўз қиймати ва қамровига кўра, жаҳондаги энг йирик сўғд матолари коллекциясини ташкил қилади.

Мазкур тўпламдаги 25 та нодир экспонатнинг 21 тасини турли катталикдаги мато парчалари, тўрттасини бутун чопонлар ташкил қилади. Буюк Британиядаги қатор арт-дилерлар ва коллекционерлардан сотиб олинган бу матолар V-VIII асрларда Сўғдиёна ҳудудларида тўқилган.

Салжуқийлар куч-қудрати тимсоли

Марказий Осиё, хусусан, Сирдарёнинг қуйи ҳавзаларидан то Онадўлига қадар улкан ҳудудларда салтанат қуриб, уч асрдан зиёдроқ вақт мобайнида ҳукмронлик қилган Салжуқийлар ўзларидан жуда катта моддий ва маданий мерос қолдирган. Бугунги кунда жаҳон музейлари, шахсий коллекциялар, қўлёзмалар марказларида ушбу сулола даври билан боғлиқ тарихий мерос салмоқли ўрин тутади.

Шу йилнинг май ойида Лондондаги “Кристис” савдо уйи томонидан савдога чиқарилган салжуқийлар даври заргарлик намуналари ҳам Ўзбекистонга қайтариб келинди. 35 та бежирим тақинчоқни ўз ичига олган бу тўплам бундан саккиз аср илгари аждодларимиз заргарлик санъати ва дизайн соҳасида ҳам пешқадам бўлганларидан далолат беради.
Ўзбекистонга қайтаётган бебаҳо мерос

Салжуқийлар салтанати ва куч-қудрати рамзи бўлган шоҳона туғро ҳам Ўзбекистонга қайтарилди. У ҳарбий юришлар чоғида султонлар чодирининг энг юқори қисмида ўрнатилган. Эътиборлиси, унда икки бошли бургут тасвири акс этади.

Бургут қадимдан ҳокимият, куч ва давлатчилик ғоясининг асосий рамзи сифатида талқин қилинган. Салжуқийлар даврида эса у салтанатнинг сиёсий қудрати, Шарқ ва Ғарбга ҳукмронлигини англатган. Таъкидлаш жоизки, бундай дурдоналар Марказий Осиё мамлакатларининг ҳеч бирида учрамайди. Шунингдек, Сомонийлар, Ғазнавийлар, Қорахонийлар, Хоразмшоҳлар сингари минтақамиздан етишиб чиққан ва дунёнинг катта ҳудудларига довруқ солган сулолаларга тегишли осори-атиқалар ҳам биринчи бўлиб бизнинг ўлкамизга олиб келинмоқда.

Соҳибқирон Қуръонининг бир бўлаги

Шуни фахр билан таъкидлаш жоизки, Амир Темур ва темурийларга тегишли тарихий буюмлар дунё антиквариат бозорида бениҳоя қадрланади. Яқинда “Кристис” савдо уйи ўтказган бир кимошди савдосида Шоҳрух Мирзо даврига тегишли бўлган “Меърожнома” асарининг бир саҳифаси 2 миллион фунт-стерлингдан ошиқ нархда сотилганидан хабар топдик.

Шу боис, биз ҳам Соҳибқирон Амир Темур ва темурийлар даврига оид осори-атиқаларни юртимизга қайтаришга астойдил бел боғладик. Улар орасида Амир Темур топшириғига кўра 1400 йилларда Самарқандда хаттот Умар Ақтаъ кўчирган улкан Қуръони каримнинг бир парчасини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Ривоятларга кўра, Умар Ақтаъ дастлаб Соҳибқирон учун узукнинг кўзидан жой оладиган кичик ҳажмдаги Қуръон нусхасини кўчиради. Аммо буюк ҳукмдор бу кичкина нусха муаззам Каломуллоҳ шаънига муносиб эмаслиги, аксинча унинг муҳташамлиги ва буюклигини кўрсатиш лозимлигини айтгач, хаттот қисқа муддатда жаҳондаги энг катта Қуръони карим нусхасини ҳозирлайди.

Ниҳоят, Соҳибқироннинг шахсий мулки бўлган ушбу Қуръони карим нусхасининг иккита сатрини қайтаришга муваффақ бўлдик. Ҳолбуки, мамлакатимизда бевосита Амир Темурга тегишли тарихий ашёлар қолмаган эди.

Бундан ташқари Марказимизга Амир Темур даврига оид шоҳона чопон, Ибн Синонинг Ҳусайн Бойқаро ҳукмдорлиги даврида Ҳиротда кўчирилган “Китоб уш-шифо” асари, Бобурийлар даврига оид миниатюралар, ҳужжатлар, текстиль намуналари, қилич ва ханжарлар ҳам Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази мулкига айланди.

Бобурийлар мероси Ватанга қайтмоқда

Ҳиндистонда уч ярим асрга яқин ҳукмронлик қилган Бобурийлар жаҳон тарихи ва маданиятида муносиб ўрин эгаллаган. Афсуски, Бобурийларнинг она Ватанида шу пайтга қадар уларга тегишли на бир қўлёзма, на тайинли экспонатни кўриш имкони йўқ эди. Эндиликда, муҳтарам Президентимиз кўрсатмаларига асосан Бобурийлар даврига оид ўнлаб экспонатлар юртга қайтмоқда.

Шу пайтга қадар бу сулола даврида яратилган иккита Қуръон қўлёзмаси, Жалолиддин Румийнинг “Маснавийи маънавий” асари, бобурий ҳукмдорлар ва шаҳзодаларнинг 10 га яқин миниатюралари, каштачилик ва текстиль намуналари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига келтирилди. Улар орасида тарихчи олимлар Мирзо Бобурга шахсан тегишли эканини таъкидлаётган хирқа ҳам бор.

Маълумки, Қуръони каримдан турли дуолар битилган бундай либослар ҳукмдорлар учун махсус тикилган. Хирқа матосида ўнлаб оятлар ва дуолар хаттотлик санъатининг юксак намунаси сифатида жойлаштирилган. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрувчилар Бобур Мирзонинг шахсий дастхати, у яратган махсус алифбода кўчирилган Қуръони карим нусхасини ҳам кўришлари мумкин.

Жаҳон нигоҳидаги хазинамиз

7-8 июль кунлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси ҳамкорлигида “Сотбис” ва “Кристис” аукцион марказларида Лондонда мазкур артефактларнинг кўргазмалари ташкил қилинди.

–Мамлакатингиз ва халқингизга тегишли бўлган бебаҳо бойликнинг бир қисми қайтарилаётгани Ўзбекистон Президенти шахсий ташаббуси билан амалга оширилаётган муҳим маданий ҳодиса бўлиб, ёш авлодни илҳомлантиришга қаратилган. Ўз меросини қайтаришга йўналтирилган бундай амалий қадриятлар маданий уйғониш учун мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилади, – деди “Кристис” савдо уйи Васийлик кенгаши фахрий раиси, Сноудон графи, Қироллик хонадони вакили Дэвид Армстронг-Жонс.

–Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан барпо этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан ҳамкорлик қилиш биз учун катта шараф, – деди “Сотбис” савдо уйининг Шарқ мероси бўйича вакили Бенедикт Картер. – Марказий Осиё тарихида алоҳида аҳамиятга эга бўлган ёдгорликларнинг Ватанига қайтишига кўмаклашганимиздан мамнунмиз.

Мазкур сафар асносида Лондондаги таниқли арт-дилерлар, савдо уйлари вакиллари билан келишувларга эришилди. Натижада Марказ музейи экспозицияси учун аукцион ва арт-дилерлар коллекцияларидан яна 600 га яқин экспонат сараланди. Бу рўйхат мамлакатимиз ҳукумати топшириғига кўра тузилган нуфузли Марказ илмий кенгаши аъзолари томонидан маъқулланди.

Хабарингиз бор, 19 февраль куни юртимизга келган Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа Президентимизга Каъба ёпинчиғи – Кисванинг бир парчасини топширди. Давлатимиз раҳбари топшириғига кўра, ушбу нодир туҳфа Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига келтирилди. Каъба эшигининг ёпинчиғи шу йилнинг ёз ойларида Президентимиз ташаббуслари билан Саудия Арабистонидан олиб келинди. Айни пайтда бу нодир экспонат биринчи Ренессанс экспозициясида, Ислом динининг Марказий Осиёга ёйилиши бўлимида жойлаштирилди.

“Ўзбекистон улуғ тарихга эга...”

Жорий йилнинг 29 август куни Президентимизнинг пойтахтимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш асносидаги ташрифи марказимиз тарихидаги унутилмас воқеалардан бири бўлди. Давлатимиз раҳбари бу ердаги жараёнлар билан танишаркан, якунига етаётган марказ қурилиши юзасидан қимматли маслаҳат ва тавсиялар берди.

–Ўзбекистон улуғ тарихга эга. Буюк аждодларимиз томонидан яратилган илмий ва маданий мерос инсоният тарихида ўчмас из қолдирган, – деди Президентимиз. – Бу марказ билан танишган ҳар бир хорижлик меҳмон шундай буюк тарих ва маданиятга эга бўлган ўзбек халқига таъзим билан чиқиб кетишига ишонаман.

Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбарининг ушбу фикрларини Марказга ташриф буюраётган меҳмонларнинг таассуротлари ҳам тасдиқлаб турибди. Мазкур ташрифдан ҳали кўп ўтмай туриб, сентябрь ойининг биринчи ўн кунлигида хорижий мамлакатлардан учта йирик ҳайъат ташриф буюрди. Жаҳоннинг турли давлатларидан келган мартабали меҳмонлар Марказ билан танишиб, чиндан ҳам халқимизнинг бунёдкорлиги ва тафаккурига, давлат раҳбарининг ташаббусларига тан бериб кетишмоқда.

Ўтган ҳафтада АҚШ Президентининг глобал шериклик бўйича махсус вакили Паоло Замполи Марказимизга ташриф буюриб, бу ерда амалга оширилган ишларга юқори баҳо берди.

–Президент Жаноби Олийларини мен буюк етакчи, ҳалоллик тимсоли, тинчлик элчиси ва Ўзбекистоннинг уйғониш давридаги чинакам лидери сифатида кўрдим, – деди Паоло Замполи жаноблари.

Яқинда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов, Туркиянинг етакчи “Адолат ва тараққиёт” партияси раиси ўринбосари Зафер Сарикая ҳам Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.

Александр Беглов марказ фаолияти билан танишаркан, “фақат буюк давлат раҳбарларигина ўз Ватанининг барҳаёт меросини ўрганиш ва сақлаш учун ана шундай улуғ ишларни амалга оширишга қодир” деган фикрларни билдирди.

Туркиялик меҳмон эса, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази туркий тилли мамлакатлар учун ҳам фахру ифтихор манбаи эканини таъкидлаб, ана шундай эзгу ишларнинг бошида турган Давлат раҳбари – Шавкат Мирзиёевдан бениҳоя миннатдор эканини айтди.

Зотан, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази – Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ва маданий ислоҳотларнинг ёрқин натижасидир.

Эзгу мақсадларга камарбасталик

Айни пайтда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг тўлақонли фаолиятини ташкил этиш, унинг ички контентини бойитиш масаласи нафақат умумиллий, балки халқаро миқёсдаги мегалойиҳага айланган.

Таъкидлаш жоиз, ана шу масалада 2024 йил ёз ойларида 600 дан ортиқ олимларимиз қатнашган биринчи республика форуми ҳамда 500 га яқин хорижий олим иштирокида халқаро конгресс ташкил қилинган эди. Ушбу анжуманлар якуни бўйича олимлар давлатимиз раҳбарига ташаккурнома йўллаб, илм-фан, маърифат, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш ва тарғиб этишда камарбаста бўлиш, бир тан, бир жон бўлиб ҳаракат қилишга сўз берди. Ўз навбатида. Президентимиз ҳам Конгресс иштирокчиларига қаратилган мурожаатида биз билан ҳамкорлик қилаётган барча олимлар учун Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази эшиклари ҳар доим очиқ эканини таъкидлади.

Aлбатта, юқорида зикр қилинган мисоллар амалга оширилпётган ишларнинг кичик бир қисми холос. Марказда ташкил қилинаётган экспозициялар, кутубхоналар, конференция зали, лаборатория, халқаро ташкилотлар вакиллари учун махсус хоналар, маҳаллий ва хорижий олимлар учун илмий платформа, болалар ҳудуди, хаттотлик мактаби ва бошқа жиҳатлар хусусида ҳам узоқ гапириш мумкин.

Айни пайтда бугун биз – 1500 кишилик олим ва экспертлар жамоаси Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Васийлик кенгаши, Ўзбекистон Фанлар академияси, тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда экспозицияларимизни бойитиш мақсадида 800 дан ортиқ илмий инновацион лойиҳалар устида иш олиб боряпмиз ва бу йирик лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётганимиздан бениҳоя бахтиёрмиз.

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, халқимизнинг жаҳон цивилизациясида тутган ўрнини намоён қилишга қаратилган бу юксак эътибор ва ғамхўрлик, яратилган шарт-шароит учун Президентимизга миннатдорлик билдирамиз. Ишонамизки, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази келгуси авлодлар учун ҳам миллий ифтихоримиз, маънавий ютуқларимиз рамзи булиб қолади.

Фирдавс АБДУХОЛИҚОВ,
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Мен бундай Европанинг бир қисми бўлишни истамайман"

Бу ҳақда Роберт Фицо ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди.

"Реал" раҳбарияти Винисиусга шарт қўйди: "Хоҳласанг шу, бўлмаса, кет!"

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчи Винисиус Жуниор талабларини бажармоқчи эмас.

Манба: "Реал" эртага ғалаба қозонмаса, Алонсо кетади. Унинг ўрнини ким эгаллаши ҳам маълум

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Трамп Лотин Америкасига зарбалар беришни эълон қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.

Diario AS: Юрген Клопп "Реал" борасида бир қарорга келди

"Ливерпуль"нинг собиқ устози Юрген Клопп катта эҳтимол билан "Реал"ни бошқармайди.

Германия канцлери Путинни Гитлерга қиёслади

Агар Украина таслим бўлса, уруш шу билан тўхтамайди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.

Таиланд Камбоджа билан чегара ҳудудларида комендантлик соати жорий қилди

Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.

Венгрияда болаларга нисбатан зўравонлик можароси ортидан минглаб одамлар норозилик намойиши ўтказди

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади European Pravda.

Тошкент вилоятида бензин бакида 30 килодан кўпроқ опий олиб кетаётган шахс ушланди

Натижада ўриндиқ ғилофи чўнтагида дастлабки вазни ўрами билан ҳисоблаганда 2 граммни ташкил қилувчи героин борлиги маълум бўлди.

Руминияда 40 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта мохов касаллиги қайд этилди

Бу мамлакатда касалликнинг илк расмий тасдиқланган ҳолати ҳисобланади.

«Eurovision 2024» ғолиби Исроил сабаб совринини қайтариб бермоқчи

«Eurovision 2024» ғолиби Исроилнинг 2026 йилги танловда иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг совринини қайтариб берди.

Боку шаҳрида 8 нафар ўқувчи сақичдан заҳарланди

Мактаб маъмурияти тез ёрдам чақирган, ҳозирда ўқувчилар шифокорлар назоратида.

Қўшма Штатлар Австрия, Венгрия, Италия ва Польшанинг Европа Иттифоқидан чиқишини истамоқда — Defense One

Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.

Туркманистон дунёда метан чиқиндиларининг энг йирик манбаси деб топилди: халқаро лойиҳалар учун хатарлар ортиб бормоқда

Американинг Stop Methane лойиҳаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–ноябрь ойларидаги спутник кузатувлари Туркманистонни нефть-газ секторида метан чиқиндилари бўйича дунёда етакчи мамлакат сифатида қайд этди.

Қозоғистонда 52 киши поездда ис газидан заҳарланди

«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.

Сэм Альтман бола тарбиясини ChatGPT’сиз тасаввур қила олмайди

Альтман болаларни ҳеч қачон сунъий интеллектдан “ақллироқ” бўлмаслигини, лекин улар олдинги авлодга нисбатан анча қобилиятли бўлиб ўсишини таъкидлади.

Самарқандда ИИБ ходими ўсмирнинг ўлимига сабабчи бўлди

Булунғур тумани ИИБ профилактика инспектори жиноий жазога тортилди. Унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши ЖИБ Пайариқ туман судида кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилди.

Рутте: NATO мамлакатлари "Яқинлашиб келаётган Россия таҳдиди"ни сезмаяпти

Бу ҳақда Reuters агентлиги унинг Мюнхен хавфсизлик конференциясидаги нутқини эълон қилди.