Швецияда ўқ-дориларни олиб кетаётган поезд рельсдан чиқиб кетди
Швециянинг Вестерноррланд шимолида кучли ёмғир туфайли ўқ-дориларни олиб кетаётган поезд рельсдан чиқиб кетди, деб хабар беради БЕЛТА агентлиги.
“Эрншельдсвик яқинида бир нечта вагонлар йўл бўйлаб ётибди. Швеция транспорт бошқармаси маълумотларига кўра, йўналишни тиклаш учун бир неча ҳафта керак бўлади”, — дейилади SVT мақоласида.
Швеция транспорт бошқармаси матбуот котиби Петер Йонссон вагонларда ўқ-дорилар ва литий батареялар борлигини тасдиқлади.
Манбага кўра, хавфли материаллар фавқулодда вазиятларни бартараф этиш хизматларига топширилади, шундан сўнг мутахассислар тозалаб, етказилган зарарни ҳар томонлама баҳолайди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Трампни Эронга қарши бошқа ҳужумлар уюштирмасликка чақирди
Бу ҳақда Axios нашри манбаларга таяниб хабар бермоқда.
