Исроил ҳукумати икки қишлоқда фаластинликларга қарши жамоавий жазо қўллади

A A A
Исроил ҳукумати икки қишлоқда фаластинликларга қарши жамоавий жазо қўллади

Исроил расмийлари Шарқий Қуддусда содир этилган қуролли ҳужум ортидан икки қишлоқ аҳолисига нисбатан жамоавий жазо чораларини жорий этди.

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кацнинг маълум қилишича, ҳужум содир этилган Рамот яқинидаги Катанна ва Кубейба қишлоқлари аҳолисига қарши “фуқаролик санкциялари” қўлланади.

Вазирнинг баёнотига кўра:

  • мазкур қишлоқлардаги барча “ноқонуний” бинолар бузилади;

  • 750 нафар фаластинликнинг Қуддусда ишлаш учун берилган рухсатномалари бекор қилинди.

Аввал ҳам Исроил ҳужумчиларнинг оилаларига нисбатан жамоавий жазо усулидан фойдаланган — уйларни портлатиш ва қариндошларини иш ҳуқуқидан маҳрум қилиш орқали.

Халқаро ҳамжамият бу чораларни жамоавий жазо ва халқаро ҳуқуқни бузиш сифатида баҳолаб келмоқда. Шунга қарамай, Исроил расмийлари бу амалиётни давом эттирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!