ИИВ Олмазор туманининг зўравон «замҳоким»и ҳаракатларига муносабат билдирди

ИИВ Олмазор туманининг зўравон «замҳоким»и ҳаракатларига муносабат билдирди

23 август куни Миллий матбуот марказида журналист ва блогерлар учун Ички ишлар вазирлиги томонидан «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, Мустақиллик байрамига тайёргарлик кўриш бўйича ўтказилаётган профилактик тадбирлар» мавзуида анжуман ўтказилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқди.

Тадбирда Ички ишлар вазирлигининг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси бошлиғи Қутбиддин Бурхонов Kun.uz сайти ходимлари ва Олмазор тумани ҳокими ўринбосари ўртасидаги зиддиятли воқеа ҳамда унда ички ишлар ходимининг ҳеч қандай  ҳаракат қилмай, томошабин бўлиб турганига муносабат билдирди.

«Бу бўйича ҳозир бошқа соҳадагилар хизмат текшируви ўтказишяпти. Агар эътибор берилса, бунда жуда катта қарама-қаршиликлар бор. Ҳоким ўринбосари ҳам, журналист ҳам бир-бирининг гапидан тоняпти. У ўзиникини, бу ўзиникини исботлашга ҳаракат қиляпти. Баҳсли ҳолатда урмаса, сўкмаса, бир-бирини ҳақорат қилмаса, ички ишлар ходимининг аралашишга ҳаққи йўқ», – деди Қутбиддин Бурхонов.

ИИВ расмийсининг таъкидича, Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Kun.uz сайти вакилларининг штативини синдирган ва уларга ташланган пайтда ИИБ ходими ҳар икки томонни тўхтатиши шарт эди.

«Ички ишлар ходими ҳар қандай ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга мажбур», деб қайд этиб ўтди Қутбиддин Бурхонов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!