Саудия Арабистони ўзининг улкан лойиҳаси — The Line (Чизиқшаҳар) истиқболларига шубҳа билан қарай бошлади. Bloomberg нашрининг хабар беришича, Қиролликнинг давлат инвестиция жамғармаси — PIF мазкур футуристик шаҳар қурилиши лойиҳасини аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича халқаро консалтинг компанияларига буюртма берди.
The Line 170 км узунликдаги, ҳар қандай машина ва кўчаларсиз, углерод чиқаришни нол даражага туширишни мақсад қилган вертикал мегаполис сифатида тасаввур қилинган эди. Бу ғоя валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмонга тегишли бўлиб, 2021 йилдан буён мамлакатнинг “2030-йил манзараси” стратегиясидаги асосий пункт сифатида эълон қилиб келинмоқда.
Бироқ, лойиҳа салоҳияти ҳақидаги илк оптимизм сўнгги ойларда кескин шубҳаларга алмашмоқда. Илгарироқ ҳукумат 2030 йилгача шаҳарга 1,5 миллион киши кўчирилиши ҳақида гапирган бўлса, ҳозирда бу рақам 300 минг нафардан ҳам кам бўлиши мумкин. Шаҳарнинг режалаштирилган 170 км қисми ўрнига, фақат 2,4 км қисми қурилиши мумкинлиги айтилаяпти.
2024 йил апрелидан буён лойиҳа тўлиқ қайта баҳоланмоқда. The Financial Times Neom компанияси (лойиҳага масъул холдинг) ичидаги текширувлар ҳақида ёзган эди. Шу билан бирга, WSJ маълумотига кўра, лойиҳа бошқарувида ҳам жиддий муаммолар мавжуд: Neom раҳбари Надми ан-Наср ишдан бўшатилган, хорижий мутахассислар эса маҳаллий раҳбарларнинг баҳсли баёнотлари сабаб лойиҳани тарк этган.
Молиявий жиҳатдан ҳам вазият оғирлашган. Нефть нархининг $70/баррелдан паст бўлиши ва бюджетнинг 60 фоизидан ортиғи нефть даромадларига боғлиқ экани туфайли, Саудия Арабистони ўзининг грандиоз режаларини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлди. ОПЕК+ келишувига қарамай, апрелда мамлакат қоидаларни бузганлар — жумладан, БАА ва Ироқ — билан рақобатлашиш учун нефть ишлаб чиқаришни оширди.
Илгари The Line иқтисодиётга $48 миллиардлик ҳисса ва 380 минг иш ўрни яратишини ваъда қилган эди. Бироқ бугунги реалиятда Эр-Рияд реал имкониятлар ва хатарларни аниқ баҳолашга ўтаётган кўринади.
Агар сиз охирги 6 ойда банкдан ҳеч қандай кредит олмаган бўлсангиз ёки илк марта кредитга мурожаат қилаётган бўлсангиз, банк қарз юкини ҳисобламаслиги мумкин.
Дунёда 100дан ортиқ давлат борки, уларнинг ҳар бирига хос тарих, маданият ва миллийлик бор ва булар инсонни ўзига жалб қилади. Дунёда гўзал бир халқ борки, унинг маданияти бугун бутун дунё эътиборини тортмоқда. Сиз Қорақалпоғистон ҳақида билармидингиз?!
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.
Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.
Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Истанбул Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш мақсадидаги тўғридан-тўғри музокаралар майдони бўлиб қолмоқда. Томонлар учинчи раундни ўтказишга ўзаро розилик берган.
Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.
Жаҳон маркетплейсларида мазкур ўйинчоқ 22 доллардан 900 долларгача сотилмоқда. Миллий маркетплейсда эса мазкур ўйинчоқларни 45 минг сўмдан топиш мумкин.
Хабарга асосан, ёнғинни ўчириш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 10:57 да воқеа жойига бориб, 11:17 да ўраб олинган ва ёнғин соат 11:50 да тўлиқ ўчирилган.
Россия чегарачилари сўннги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини радикал диний каналларга обуна бўлгани учун мамлакатга киритишдан бош тортмоқда. Бу ҳолат ТАСС агентлиги ўрганган 20 дан зиёд суд материалларида қайд этилган.
Эронда кузатилаётган ғайритабиий иссиқ об-ҳаво туфайли сув омборларидаги сув сатҳи сўнгги бир асрдаги энг паст даражага тушди. Бу эса мамлакат бўйлаб сув ва электр таъминотида жиддий узилишларга сабаб бўлмоқда.
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Барак Обамани 2016 йилги президентлик сайловларида Россия уни қўллаб-қувватлагани ҳақида жамоатчилик фикрини атайлаб шакллантирганликда айблади.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, муҳосарадаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат давомида очлик ва кам овқатланиш оқибатида 18 киши ҳалок бўлди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, ўтган тун давомида Украина шаҳарлари ва аҳоли пунктларига 420 дан ортиқ дрон ва 20 тадан ортиқ ракета билан ҳужум қилинган. Ҳужумлар натижасида 2 киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган.
Суриянинг Эс-Сувейда вилоятида друзлар қўмондони Ҳикмат ал-Ҳижрига қарашли кучлар томонидан наслдан-насл яшаб келган уйларидан мажбуран чиқарилган бедуин араб оилаларининг бир қисми эвакуация қилинди.
Исроил армиясининг амалдаги ва собиқ ҳарбийлари The Wall Street Journal нашрига маълум қилишича, Исроил аскарлари Ғазо секторида гуманитар ёрдам тарқатиш пункти яқинида оқ байроқ кўтариб турган палестинлик фуқароларга нисбатан ўқ узганини тан олди.
16 июл куни Исроил ҳарбий самолётлари Сурия пойтахти Дамашқдаги муҳим объектларга — Мудофаа вазирлиги, Ҳарбий штаб ва Президент саройи атрофига зарба берди. Бу ҳужум оддий ҳаво зарбаси эмас эди — бу аниқ сиёсий стратегиянинг давомидир.
Болгарияда дипломатнинг машинасига ортилган 200 килограммдан зиёд гиёвандлик моддаси мусодара қилинди. Таъкидланишича, мамлакат тарихида бунчалик йирик наркотик партияси биринчи марта фош қилинди.
АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.
Санкциялар таркибига қурол етказиб беришни тўхтатиш, ҳарбий ҳамкорлини якунлаш, суд орқали жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Исроил компанияларга нисбатан иқтосодий чекловлар жорий этиш каби бандлар киради.