ИИББ томонидан SPA-салонлар текширилиши ва аниқланган фоҳишалар билан қандай суҳбат олиб борилиши ҳақида айтилди

ИИББ томонидан SPA-салонлар текширилиши ва аниқланган фоҳишалар билан қандай суҳбат олиб борилиши ҳақида айтилди

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан SPA-салонлар текширилиши ва аниқланган фоҳишалар билан қандай суҳбат олиб борилиши ҳақида айтилди.

Бошқарманинг маълум қилишича, фуқаролар томонидан SPA-салонлар ҳамда массаж таклифлари ҳақидаги эълонларни текшириб бериш бўйича мурожаатлар бўлади. Ходимлар мурожаатларга асосан жойни текширади. Агар у ерда шубҳали вазиятлар кузатилса, қонунчиликка биноан чора кўрилади. Шунингдек, тадбирлар давомида фоҳишалик қилаётган қизлар аниқаланадиган бўлса, улар билан психолог ва бошқа мутахассислар суҳбат олиб бориб, уларнинг муаммоларини ҳал этишга ёрлдамлашилади.

ИИББнинг билдиришича, шундай тадбирларнинг бирида 22 май куни пойтахтнинг Юнусобод туманида жойлашган салонларнинг бирида 43 ёшли аёл 500 минг сўмга қўшмачилик қилгани аниқ бўлган.

Ҳудди шундай ҳолат 27 майда Шайхонтоҳур туманида ҳам кузатилган. У ерда 22 ёшли қиз 100 долларга интим хизматалри учун хона ажратиб берган. Юқоридаги ва ушбу ҳолат бўйича ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!