ИД Ливан чегараси яқинида Исроил мудофаа кучлари бўлинмаларига ракета ҳужумларига жавобан Ливандаги Ҳизбуллоҳга қарши ҳаво ҳужуми эълон қилди . Бу ҳақда ИДФ матбуот хизматига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
“Снарядлар учирилганидан кўп ўтмай, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ливан жанубидаги Ятер қишлоғи яқинида снарядлар отилган «Ҳизбуллоҳ»нинг учириш майдонига ҳужум қилди. Бундан ташқари, ИД артиллерияси Рмеиш ва Рамие қишлоқлари ҳудудларида таҳдидларни бартараф этиш учун ўт очди”, — дейилади Исроил армияси матбуот хизмати хабарида.
Айни вақтда ИДнинг аниқлик киритишича, Ҳизбуллоҳ томонидан отилган снарядларнинг салмоқли қисми очиқ жойларга тушган ва ҳеч қандай зарар етказмаган. Шунингдек, ҳудудда қурбонлар йўқ.
Sky News Arabia телеканали ўз манбасига таяниб, Россия ҳужумдан бир неча соат олдин Эронни Исроилнинг яқинлашиб келаётган зарбаси ҳақида огоҳлантирганини хабар қилди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Украина Миллий полицияси аҳоли қўлида 1,4 миллион дона ўқотар қуролни рўйхатга олган. Бу ҳақда ички ишлар вазири ўринбосари Леонид Тимченко маълум қилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти туберкулёз касаллиги бўйича янги ҳисоботни эълон қилди.
Унда қайд этилишича, 2023 йили ушбу хасталик дунё бўйича 8,2 миллион кишида аниқланган. Хавотирли жиҳати, бу 2022 йилга нисбатан 0,7 миллионта кўп ва 1995 йилдан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.
АҚШнинг Флорида штатидаги Нептун-Бич шаҳрида президентлик сайловлари учун муддатидан олдин овоз бериш участкаси яқинида 18 ёшли ўсмир икки аёлга мачетени силкитгани учун қўлга олинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда .
Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроил ҳаво кучларининг Ғазо сектори шимолидаги беш қаватли турар-жой биносига уюштирган зарбаси натижасида камида 93 киши ҳалок бўлгани ва 40 га яқин киши бедарак йўқолганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Al Jazeera.
Бу ҳақда Вашингтон шаҳрида Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармасининг йиллик йиғилиши доирасида Жаҳон банки, Жаҳон савдо ташкилоти ва Халқаро валюта жамғармаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш йўли: ислоҳотлар ва глобал интеграция” мавзусида юқори даражали давра суҳбатида маълум қилинди.
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ижтимоий тармоқлардаги лайк ва изоҳлар учун одамларни таъқиб қилишни бас қилишни сўради. Бу ҳақда Asia-Plus нашри ўзининг Телеграм- каналида ёзмоқда.