Ҳозирги дунё анча хавфли бўлиб қолди — БМТ

Ҳозирги дунё анча хавфли бўлиб қолди — БМТ

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антонио Гутерришнинг айтишича, ҳозирги дунё собиқ СССР ва Қўшма Штатлар ўртасидаги Совуқ уруш давридагига қараганда анча тартибсиз ва олдиндан айтиб бўлмайдиган бўлиб қолган. Узоқ давом этган матбуот анжумани чоғида у ҳозир дунё хавфли эканлигини, чунки инқирозларни ҳал қилиш воситалари йўқлигини таъкидлади.

«Совуқ уруш икки қарама-қарши блок ўртасида бўлиб, у ерда можароларнинг олдини олишнинг аниқ қоидалари ва механизмлари мавжуд эди. Уруш ҳеч қачон кучайиб кетмаган, чунки маълум бир башорат қилиш даражаси бор эди», деб тушунтирди Гутерриш. У дунёдаги мавжуд хавфли вазиятни совуқ ёки иссиқ уруш деб атамаслигини, аксинча уни «илиқ қарама-қаршиликнинг янги шакли» сифатида тавсифлашини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!