Ҳизбуллоҳ етакчиси Исроил билан тўлақонли можаро юзага келган тақдирда, ҳаракат ўз қуроллари билан Исроил ҳудудининг исталган қисмига ҳужум қила олишини билдирди

Ҳизбуллоҳ етакчиси Исроил билан тўлақонли можаро юзага келган тақдирда, ҳаракат ўз қуроллари билан Исроил ҳудудининг исталган қисмига ҳужум қила олишини билдирди

Ҳизбуллоҳ етакчиси Ҳасан Насруллоҳ Исроил билан тўлақонли можаро юзага келган тақдирда, ҳаракат ўз қуроллари билан Исроил ҳудудининг исталган қисмига ҳужум қила олишини билдирди.

Насруллоҳнинг қайд этишича, Ҳизбуллоҳ Ўрта ер денгизидаги нишонларга ҳам ҳужум қилиши мумкин. Шу билан бирга, у Кипрни раҳбариятини агар улар Исроилни ҳарбий ҳаракатлар учун ўз портлари ва аэродромлари билан таъминлашда давом этишса, Ҳизбуллоҳ Кипр ҳукуматини можаро тарафи деб ҳисоблашини ва оролдаги нишонларга зарба бериши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

"Душман биладики, биз энг ёмонга вазиятга тайёрланаётган эдик. Бизнинг ракеталаримизни ҳеч қандай йўл билан чеклаб бўлмайди", — дея таъкидлади Ҳизбуллоҳ етакчиси.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!