Ҳиндистонлик эркак филларга бойлигининг ярмини васият қилди, чунки...

Ҳиндистонлик эркак филларга бойлигининг ярмини васият қилди, чунки...

Ҳиндистоннинг Бихар штатида яшовчи эркак Ахтар Имом мол-у давлатининг ярмини ўзини бир неча марта безорилар ҳужумидан қутқарган филларга васият қилди, деб ёзади «Korrespondent.net».

Имом узоқ йиллар мобайнида филлар яшайдиган қўриқхонада ишлаган. У, шунингдек, ушбу жониворларни ҳимоя қилувчи нотижорат ташкилотни ҳам бошқарган.

Эркакнинг айтишича, филлар бир неча марта унинг ҳаётини сақлаб қолган.

«Бир куни безорилар мени ўлдирмоқчи бўлди. Ўшанда филлар мени қутқарган. Қуролланган шахслар хонамга киришга уринганида филлар мени огоҳлантирган ва мен одамларни ёрдамга чақиришга муваффақ бўлганман», — дейди Ахтар Имом.

У бир неча ўн миллион рупийга баҳоланадиган ўзига тегишли ер майдонини филга васият қилган. Васиятнома икки фил — 15 ёшли Моти ва 20 ёшли Рани номига ёзилган.

Имом, филларнинг инсонлардан фарқли равишда садоқатли эканлигини таъкидлаган.

«Ўлимимдан сўнг дўстларим, яъни филлар ҳеч нарсасиз, етим бўлиб қолишини истамайман», — дейди Имом.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!