Ҳиндистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 50 000 нафардан ошди

Ҳиндистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 50 000 нафардан ошди

Душанба куни Ҳиндистонда коронавирус туфайли оламдан ўтганлар сони 50 000 дан ошиб кетди. Ҳозирда Ҳиндистонда вирусни юқтириб олганлар сони кескин тарзда ортиб бормоқда.

17 август ҳолатига кўра, бу мамлакатда CОVID-19 ташхиси қўйилганлар деярли 2.65 миллион кишини ташкил қилмоқда.

Ҳиндистонда 16 август куни 57 981 кишининг коронавирусга чалингани аниқланди. Шунингдек, бу ерда ўтган 24 соат ичида 941 киши CОVID-19 қурбонига айланган бўлиб, қурбонларнинг умумий сони 50 921 кишига етди.

Ҳозирда Ҳиндистон коронавирус тарқалиши бўйича дунёда АҚШ ва Бразилиядан кейинги учинчи ўринда турибди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!