Ҳиндистон ҳукумати Ўзбекистон билан космосни тадқиқ қилиш бўйича битимни тасдиқлади

Ҳиндистон ҳукумати Ўзбекистон билан космосни тадқиқ қилиш бўйича битимни тасдиқлади

Ҳиндистон ҳукумати Ўзбекистон билан тинч мақсадларда космосни тадқиқ этиш тўғрисидаги битимни тасдиқлади.

Бош вазир Нарендра Моди бошчилигидаги Ҳиндистон ҳукумати йиғилишида битимни тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида тинч мақсадларда космосни тадқиқ қилиш тўғрисидаги битим 2018 йил 1 октябрь куни, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга ташрифи доирасида имзоланган.

Ушбу ҳужжат икки мамлакат ўртасида космик технологиялар, сунъий йўлдош алоқалари, космик тадқиқотлар соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш имконини беради.

Давлатлар қўшма чора-тадбирлар режаси ва ушбу ҳужжатни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқадиган ишчи гуруҳ тузади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!