Ҳарбийлар, талабалар ва маҳбуслар тиббий ниқоблар ишлаб чиқаришга жалб қилинади

Ҳарбийлар, талабалар ва маҳбуслар тиббий ниқоблар ишлаб чиқаришга жалб қилинади

Бош вазир Михаил Мишустин коронавирус тарқалиши олдини олиш бўйича бир қатор вазирлик ва ташкилотларга вазифалар топширди. Бу борада 15 март билан саналанган ҳужжат РБК ихтиёрига  тушган ва унинг ҳақиқийлигини ҳукуматга яқин манба тасдиқлаган.

Ҳужжатда Мишустин саноат ва савдо, мудофаа, таълим, фан ва олий таълим вазирликларига ва Росгвардияга талабалар, ҳарбийлар ва коллеж ўқувчиларига шахсий ҳимоя воситалари (ШҲВ) ишлаб чиқариш учун шароитлар яратиб бериш вазифасини юклаган. Аввалроқ ШҲВга ниқоблар, халатлар ва дори воситалари кириши белгиланган.

Адлия вазирлиги ва ФСИНга (Жазони ижро этиш федерал хизмати) тиббий ниқоблар ишлаб чиқарилишига маҳбусларни жалб қилиш вазифаси топширилган.  

Бундан ташқари, саноат ва савдо вазирлигига ШҲВни истеъмолчиларга етказиш учун логистикани ташкил этиш вазифаси топширилган. Ушбу вазирлик, шунингдек, фуқароларни ШҲВ ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун федерал ва ҳудудий ҳокимиятлар ўртасидаги ҳамкорликка жавоб беради. Озиқ-овқат маҳсулотлари аҳолига “етарли ҳажмда” етказиб берилиши лозимлиги белгиланган. Тиббий ниқоблар билан сайлов комиссиялари ҳам таъминланиши зарур, чунки Россияда 22 апрелга конституцияга киритиш таклиф қилинаётган тузатмалар бўйича овоз бериш ўтказилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, саноат ва савдо вазирлиги ўпкани сунъий шамоллатиш ва ЭКМО қурилмалари таъминоти учун жавоб беради. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!