“Ҳаммасига “шайтон суви” сабабчи”: Ўз қизини ўлдириб, бўлакларга бўлиб юборган ота устидан ҳукм ўқилди

“Ҳаммасига “шайтон суви” сабабчи”: Ўз қизини ўлдириб, бўлакларга бўлиб юборган ота устидан ҳукм ўқилди

Уфа шаҳрида 72 ёшли отанинг 42 ёшли қизини ўлдирганлиги билан боғлиқ жиноят иши тергови тугалланди, деб хабар беради “Стерлеград” веб-сайти.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса 2015 йилда содир бўлган. Маст бўлган ота ва қиз ўртасида жанжал келиб чиққан. Урушиш давомида ота қизини шунчалик қаттиқ урганки, натижада у тез орада вафот этган. Жиноят изларини яшириш учун эса айбланувчи жасадни бўлакларга бўлиб ташлаб, бир қисмини ахлат қутисига ташлаган, яна бир қисимини эса уй яқининидаги сув ҳавзасига отиб юборган.

 

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, бу ваҳший қотиллик биринчиси эмас. Дастлаб жиноятчи хотини ва қайнонасини ўлдирилганлиги учун ҳам судланган эди. Бу сафар унга 15 йиллик қамоқ жазоси тайинланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!