Ҳал қилувчи паллалар. Лукашенко тахтида қоладими?

Ҳал қилувчи паллалар. Лукашенко тахтида қоладими?

Белорусда мамлакат тарихида олтинчи президентлик сайловлари ҳал қилувчи палласига кирди. Сайловчиларнинг деярли учдан бир қисми овоз беришга улгурди.

Президентликка номзодлар — “Ҳақиқатни гапир” жамоат ҳаракатининг ҳамраиси Aндрей Дмитриев, парламентнинг собиқ аъзоси Aнна Канопацкая, амалдаги давлат раҳбари, Aлександр Лукашенко, мухолифат блогерининг рафиқаси, уй бекаси Светлана Тихановская ва Грамада Белорус социал-демократик партияси раиси Сергей Черечен.

Сайловолди ташвиқотида кўплаб жанжаллар, номзодларнинг сайловда қатнашишининг тўхтатилиши ва улардан бири Виктор Бабарико ҳамда намойишчиларни ҳибсга олиниши каби воқеалар содир бўлди.

Сайловнинг дастлабки натижалари душанба куни эълон қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!