Ҳабиб Нурмагомедов: "Спортчи бўлмаганимда, эҳтимол помидор сотувчиси бўлармидим"

Ҳабиб Нурмагомедов: "Спортчи бўлмаганимда, эҳтимол помидор сотувчиси бўлармидим"

UFC мутлақ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов куни кеча Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бўлиб, талабалар билан мулоқот қилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги телеграм каналида хабар берилмоқда.

Талабалар чемпионга "Спортчи бўлмаганингизда қайси касбни танлар эдингиз?", - деган савол билан мурожаат этдилар.

Ҳабибнинг айтишича, спортчи бўлмаганида, эҳтимол помидор сотувчиси ёки уни етиштирувчи бўлган бўларди. ММА жангчисининг бу гапларидан сўнг залда кулгу кўтарилди.

"Қандай касб эгаллашимдан қатъий назар меҳнат қилишдан тўхтамасдим. Спортда эришган ютуқларим ҳам машаққатли меҳнат натижаси, деб ҳисоблайман. Инсон меҳнат қилишдан қочмаслиги, ўз устида ишлашдан чекинмаслиги керак", - деган Нурмагомедов.

У, шунингдек, орзулари ҳақидаги саволга ҳам жавоб берган.

"Олдинга қўйилган мақсадлар кўп, лекин орзулар маррага яқинлашганинг сайин ўзгариб борар экан. Шундайларидан бири ўз мактабимни яратиш. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам ўз спорт йўналишимда мактаб ташкил қилиш ҳам ўрин олган", - деб айтган спортчи.

Тадбир сўнгида спортчи энг яхши савол эгаларига ўз эсдалик совғаларини топширган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!