"Гўзал аёл" номи учун талаблар рўйхатини тузган эркак нақ балога қолди

"Гўзал аёл" номи учун талаблар рўйхатини тузган эркак нақ балога қолди

Профессионал мураббий ҳамда блогер Александр Кортес ўзининг твиттердаги саҳифасида аёлларда бўлиши лозим бўлган сифатлар тўғрисида бутун бошли рўйхатни эълон қилди. Тармоқ фойдаланувчилари унинг талабларини ўқиб нақ даҳшатга тушишди.

Кортеснинг фикрича, гўзал аёл келишган қомат ва узун сочларга эга бўлиши, таъсирчан бўлиши, кўркам ва назокатли бўлиши, доимо пардоз қилиб, сўнгги урфда кийиниши, шунингдек, ўз жуфтини севиши ҳамда доимо унга қулоқ солиши керак. Шунингдек, рўйхатда гўзаллик сифатлари қаторидан силлиқ тери соҳибаси бўлиш ва пазандалик кабилар ҳам ўрин олган.

Кортес эркакларга ушбу эълон қилган рўйхатидан фойдаланиб аёлларини текшириб кўриш ни маслаҳат берган.

Ушбу пост дарҳол кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлди. Айримлар буни шунчаки ҳазил деб қабул қилишган бўлса, кўпчилик Кортеснинг фикрига қўшилмаслигини билдирди. Аёллар ўз навбатида рўйхатдаги сифатларни талаб қиладиган эркак билан ҳаётларини боғлашни истамасликларини қатъий эълон қилишди. Аёллар ичида ушбу постни ўзларининг ҳуқуқларини камситиш деб баҳолаганлар ҳам топилди.

Эркаклар эса Кортес билан баҳсга киришиб кетишди. Жин урсин, мен эса рафиқамда ушбу сифатларни бирортаси бўлмасаям, уни ажойиб аёл деб ҳисоблайман , деб ёзди тармоқ фойдаланувчиси Эфран Манзз. У яна рафиқаси нафақат унинг учун ягона аёл, балки яхши дўст эканини таъкидлади.

lenta.ru


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!