Гулистонлик фуқаро эгизак қизларини бир хонали квартирага алмаштирмоқчи бўлди

 Гулистонлик фуқаро эгизак қизларини бир хонали квартирага алмаштирмоқчи бўлди


Сирдарёда моддий жиҳатдан қийналгани учун фарзандларини сотаётган ота-она ушланди.

Маълум қилинишича, эркак ва аёл ўзаро танишиб Гулистон шаҳрида шаръий никоҳ асосида яшаб келган. Сўнгра улар эгизак фарзандли бўлган. Ушбу фуқаролар жиноий тил бириктириб, эгизак фарзандларини уйга айирбошламоқчи бўлган. Тезкор тадбир давомида улар уй ҳужжатларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Б Гулистон шаҳар судида кўриб чиқилди. Бу ҳақда "Бу кун" дастури хабар қилди.

"Қийналиб, боқолмаганим эвазига сотишга мажбур бўлдим",- дейди чақалоқларнинг отаси.

Суд мажлиси давомида эркакнинг қонуний оиласидан 4 нафар фарзанди борлиги маълум бўлган.

Суд ҳукмига кўра, улар ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан айбли деб топилган. Аёлга нисбатан қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлиги инобатга олиниб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда 3 йил, эркакка нисбатан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!