Грузияда аҳоли камайиб бормоқда

Грузияда аҳоли камайиб бормоқда

2022 йилнинг биринчи ярмида Грузияда аҳолининг табиий ўсиш даражаси 6486 манфий кўрсаткични ташкил этди. Яъни, мамлакатда туғилишдан кўра, қазо кўпроқ қайд этилди. Бу ҳақда “Сакстат” миллий статистика хизмати маълумоти дарак бермоқда, деб ёзди “Новости-Грузия”.

Январь-июнь ойларида мамлакатда 20195 бола туғилди, рўйхатга олинган ўлим сони эса 26681 га тенг. Ҳисобот даврида аҳоли сони ўзгариши минус 6486 ни ташкил этди.

Грузияда кўп йиллик ижобий кўрсаткичдан кейин 2020 йил илк бор вафот этганлик ҳолати янги туғилган чақалоқлар сонидан ошган. Ўшанда ўсиш устунидаги рақам минус 4.017 эди.

Коронавирус пандемияси туфайли Грузияда ўлим даражаси 5.1 фоиз ошган, туғилиш даражаси эса, аксинча, пасайган.

2021 йили ҳам аҳолининг табиий ўсиши манфий даража (-13 960 киши)ни кўрсатган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!