Ғиждувон туманида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида фирибгарлик қилган мансабдор шахс қўлга олинди

Ғиждувон туманида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида фирибгарлик қилган мансабдор шахс қўлга олинди

Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор тадбири давомида Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги тадбиркорликка кўмаклашиш маркази Ғиждувон тумани бўлими бошлиғи, Ғиждувон туман Зарангари маҳалласида яшовчи, 1995 йилда туғилган Э.Ш. фуқаро С.М. ни алдаб, уни “Ёшлар: 1+1” давлат Дастури доирасида ташкил этилган ўқув курсларида ўқитиш ва сертификат олиб бериш эвазига 800.000 (саккиз юз минг) сўм талаб қилиб, С.М. дан туманнинг Чорсу маҳалласи ҳудудида кимёвий ишлов берилган пулларни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Э.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!