Германияда ЙТҲлар оқибатида юзага келадиган ўлим ҳолатлари рекорд даражада камайиб кетгани маълум қилинди

Германияда ЙТҲлар оқибатида юзага келадиган ўлим ҳолатлари рекорд даражада камайиб кетгани маълум қилинди

Германияда пандемия даврида ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисалари сони рекорд даражада камайиб кетди. Бу ҳақда Федерал статистика идорасига таяниб, Motor нашри хабар берди. 60 йилдан буён юритилаётган статистикада ҳали бирор марта ушбу кўрсаткич бу қадар паст бўлмаган: 2020 йилда мамлакат йўлларида 2724 киши ҳалок бўлган, бу 2019 йилга нисбатан 10,6 фоизга кам демак.

Идора вакилларининг таъкидлашича, Германиядаги транспорт воситалари оқими коронавирус тарқалишни бошлаган ва локдаун вақтида сезиларли даражада камайган. Йўл-транспорт ҳодисаларининг ўзи умумий ҳисобда 15,8 фоизга, яъни 2,3 миллионгача камайган, авария оқибатида жабрланганлар сони эса 14,7 фоизга — 328 минггача қисқарган. Бироқ бу вақтинчалик эффект ҳисобланади: чекловлар бекор қилингач, йўллардаги ҳаракат тикланиши билан кўрсаткичлар яна орта бошлайди.

ЙТҲлар оқибатида энг кам жабрланганлар сони март, ноябрь ва декабрь ойларига тўғри келади — ушбу ойларда Германияда қаттиқ карантин чекловлари амалда бўлган: мамлакат аҳолисига алоҳида сабабсиз уйдан чиқиш тақиқланган эди. Шу билан бирга, ёзда кўрсаткичлар коронавирусдан олдинги даражага қайтган.

2020 йилда ошган ягона статистик кўрсаткич — мамлакат йўлларида электромоторли велосипед эгаларининг ҳалок бўлгани сонида ўсиш кузатилган. Ушбу кўрсаткич 2019 йил билан таққослаганда 20 фоизга ортиб, 137 кишини ташкил этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!