Германияда судида ҳижоб тақиқланди: нотўғри, лекин...

Германияда судида ҳижоб тақиқланди: нотўғри, лекин...

Германия Федерал конституциявий суди Гессен шаҳри ҳокимиятининг тарафини олиб, бу ердаги судлардан бирида амалиёт ўтаётган франкфуртлик муслима адвокатга иш жойида ҳижоб ўрашини тақиқлади. 

Суд қарорига кўра, стажёр-юристлар суд ёки давлат вакили бўлганларида дин масалаларида бетараф бўлишлари шарт. 

Қизиғи, суд ушбу нормани аёлнинг диний эркинлик ҳуқуқини бузувчи деб топган. Шунга қарамай, тақиқ дин масалаларида давлатнинг бетарафлиги каби конституциявий қоидаларга мос келади, дейилади қарорда. 

2015 йилда Германия Олий конституциявий суди мамлакатнинг умумтаълим мактабларида ҳижоб ўрашнинг тақиқланиши камситилиш деб ҳисоблаган ва тақиқни бекор қилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!