Германия ва Буюк Британиянинг Истанбулдаги консулликлари террорчилик ҳужумлари хавфи туфайли ишини тўхтатди

Германия ва Буюк Британиянинг Истанбулдаги консулликлари террорчилик ҳужумлари хавфи туфайли ишини тўхтатди

Буюк Британиянинг Истанбулдаги Бош консуллиги шаҳар марказида террор ҳужумлари содир бўлиши хавфи туфайли зиёратчиларни қабул қилишни тўхтатганини маълум қилди.

Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

1 феврал, чоршанба куни хавфсизликка таҳдид туфайли Германиянинг Истанбулдаги консуллиги ҳам ишини тўхтатди.

Бундан ташқари, Швеция ва Нидерландия бош консулликлари ташриф буюрувчиларни қабул қилишни тўхтатди.

30 январ куни АҚШ элчихонаси америкаликларни Истанбул марказида терактлар содир этиш хавфи ҳақида огоҳлантирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!